Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Чой: "Ўзбекистоннинг ЖЧ га чиқишига ишонаман"

Баҳо:
+ | -

Маълумки, чемпионатимизда бу йилдан бошлаб кореялик футболчи Чой Хюн Йеон тўп сурмоқда. У “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қиляпти. Нима сабабдан ушбу ўйинчи ҳақида тўхталаётганимизни тушуниб тургандирсиз. Жанубий Корея билан Ўзбекистоннинг яна бир гуруҳга тушиб қолгани мазкур футболчининг ҳам эътиборни тортди. Қолаверса, олий лигамизда ўйнаётган кореялик ўйинчининг бу ҳолатга қандай муносабатда эканлиги ҳам қизиқ эди. Шу боис Чой билан асосан терма жамоалар ҳақида ва уларнинг имкониятлар хусусида суҳбатлашдик. Дарвоқе, мазкур суҳбатни уюштиришда яқиндан ёрдам бергани учун Умид Тиллаевга миннатдорчилик билдирамиз.

- 12 апрель куни бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари яна бир гуруҳдан жой олишди. Буни олдиндан сезганмидингиз? Умуман олганда, қуръа ҳақида нималарни айта оласиз?
- Мен бундай бўлишини ўйламагандим. Лекин Ўзбекистон билан Жанубий Кореянинг бирга тўқнаш келишининг эҳтимоли бор эди. Иккаласи ҳам кучли рақиблар ва кўпинча майдонда юзма-юз келадилар. Эсимда, ўтган сафар ҳам улар битта гуруҳга тушиб қолишганди ва ўшанда Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқа олмаганди. Бизникилар эса ўз олдига қўйган вазифани бажара олганди. Айни пайтда Корея ҳам, Ўзбекистон ҳам кучли. Агарда иккаласи жаҳон чемпионатига чиқса зўр иш бўларди. Телевизор орқали терма жамоангизнинг ўйинларини кўрганман. Очиғи, мендан илиқ таассурот қолдирган. Бемалол кучли рақиб деб айта оламан. Шу сабабли иккала жамоанинг мундиалга чиқишини истайман ва бу вазифани бажара оладилар.

- Қуръадан кейин Жанубий Корея оммавий ахборот воситаларида “яна Ўзбекистон билан дуч келишимиз омадимизнинг келгани” деган фикрларни эшитдик...
- Мен ҳам Корея сайтларини текшириб чиққанман ва доим кузатиб бораман. Лекин мен бундай хабарларни кўрганим ёки эшитганим йўқ. Назаримда, бу ёлғон бўлса керак. Ёки нотўғри маълумот! Айниқса, Корея матбуотида Ўзбекистон кучли жамоа эмас, деган жойларини кўрганим йўқ. Умуман, бундай фикр бўлишига ҳам ишонмайман. Чунки Ўзбекистон ҳар доим биз учун кучли ва ҳурматли рақиб бўлиб келган. Ўйлайманки, Ўзбекистон терма жамоаси кучли ва Осиёда етакчиларидан бири ҳисобланади, бунга шубҳа йўқ. Интернетда ўқиган нарсам шу бўлдики, кореялик журналистлар қуръадан кейин ушбу гуруҳни жуда ҳам кучли ёки кучсиз деб ҳисоблашмаяпти, ўртача даражадаги гуруҳ деб баҳолашяпти. Тўғриси, менинг фикрим ҳам худди шундай.

- Сиз Ўзбекистон чемпионатида тўп сураётган жанубий кореялик ягона футболчисиз. Бўлиб ўтган қуръадан сўнг юртдошларингизнинг сиздан Ўзбекистон ҳақида нимадир сўрашини кутяпсизми?
- Шу кунгача менга ҳеч қандай кореялик журналист қўнғироқ қилгани йўқ. Қандайдир хабар ҳам юборишмади. Аммо сиз айтган нарса бўлиши ҳам мумкин. Негаки, кореялик журналист дўстларим ҳам бор ва улар менинг Ўзбекистонда тўп сураётганимдан хабардорлар. Фақат бунгача бир қатор футболчи дўстларим ва мухлисларим Ўзбекистон чемпионати ҳақида қизиқиб сўрашган. Аммо ҳали журналистлар томонидан саволлар бўлгани йўқ.

- Сизнингча, Ўзбекистон учун яна хавфли рақиб деб кимни айтган бўлардингиз?
- Менинг ўйлашимча фаворит жамоалар учта. Булар – Ўзбекистон, Жанубий Корея ва Эрон. Хитойнинг чемпионатини кучли деб ҳисоблашим мумкин. Бироқ унинг терма жамоаси учун бундай фикрни айта олмайман. Лекин гуруҳимизда сюрприз кўрсатишга қодир жамоа бор. Бу – Қатар! Улар ностандарт ўйин кўрсатиши мумкин. Охирги пайтларда қатарликлар футболни ривожлантириш учун кўп ишларни қилишяпти. Уларнинг терма жамоаси тасодифан кучлироқ ўйин кўрсатиб, ғалабалар қозониши мумкин.

- Бундан олдинги, 2014 йилги ЖЧ олдидан сўнгги саралаш босқичи ўйинлари ёдингиздами?
- Бўлиб ўтган ўйинларни 100 фоиз эслай олмайман-у, аммо Ўзбекистон учун мураккаб кечганди. Биринчи ўйинда ютқазиб қўйганди, иккинчи учрашувда эса дуранг ўйнаб қўйган. Жанубий Корея учун ҳам ўйинлар қийин ўтганди. Ўша охирги саралаш босқичида жуда қизиқарли ўйинлар бўлганди.

- Айтингчи, ҳозирги пайтда Жанубий Корея терма жамоасида ўйнаётган дўстларингиз борми?
- Ҳа, бор. Ку Жа Чол менинг яқин дўстим. У Германия бундеслигасида ўйнаяпти. Ку Жа Чол билан ўз вақтида Кореяда бир жамоа сафида икки йил бирга тўп сурганмиз. Ли Кун Хо ҳам дўстларимдан биридир. Бу футболчи “Жежу Юнайтед”да тўп суради. Ўз ўйинлари орқали терма жамоадан жой олиб келяпти. Очиғи, терма жамоа сафида дўстларим кўп. Аммо Ку Жа Чол мен учун энг яқини ҳисобланади.

- Умуман айтганда, Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Терма жамоангизнинг мундиалга чиқиш имкониятини 70-80 фоиз баҳолайман.

- Дарвоқе, Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўйинини қандай хиссиётлар билан кўрасиз? Ушбу учрашувда қандай ҳисоб қайд этилишини хоҳлайсиз?
- Умид қиламанки, дуранг бўлади. Лекин тўғриси, менга жуда ноқулай саволни бердингиз. Ҳа майли, Ўзбекистон ҳам, Жанубий Корея ҳам ўз уйида ютишсин (кулади).


Шуҳратбек Жўраев суҳбатлашди.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 09:34, 21.04.2016.
Ўқилди: 5713 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.