Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Дўст оғир кунда билинади…

Баҳо:
+ | -

ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичидан ўрин олган 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Қаршининг “Насаф” клуби ўз уйида “Ал-Айн”ни қабул қилди ва дуррунг натижа қайд этди.

Ўйиннинг илк дақиқасидаёқ ҳиобни очган вакилларимиз якунда ҳисобни ушлай олишмади. Аҳамиятли томони “аждарлар” кучли рақибга қарши ажойиб ўйин намойиш эта олишди. Якка курашларда рақиблар билан тенгма тенг ўйнашга интилишди. Аммо гавда, бўй ва техника жиҳатдан анча кучли бўлган рақибларимиз биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида ўйинда устунликни қўлга олишди. Лекин кўп холларда қаршилик футболчилар юқори тезлик эвазига улардан ўтиб кетишга ҳаракат қилишди ва рақибни қоида бузишга мажбур қилишди.

Энди ўйиндан кейинги фикрларга эътибор қаратсак…

“”Насаф” бўш ўйнади…”

Қайси чизиқда ва қайси холларда бўш ўйнади? Тўғри баъзи вазиятларда рақибларимиз устунликка эга бўлишди, аммо бу жамоа бўш ўйнади дегани эмаску.

Эътибор қаратган бўлсангиз кечаги ўйинда майдонга тушган футболчилардан учтаси хали 20га ҳам тўлмаган. Улар, Бобир Абдухолиқов, Азиз Ғаниев ва Шароф Муҳитдиновлар. Бу йигитлар кучли рақибга қарши ўзларини йўқотиб қўйишмади! Бор имкониятларини ишга солган холда ўйин намойиш этишди ва қайсидир маънода ишончни оқлашди.

“Насаф”нинг асосий таркибидаги футболчилардан яна баъзилари оғриқ қолдирувчи укол билан майдонга чиқишди, Байдуллуев еса сўнги соатларда оёғидаги оғриқ сабаб асосий таркибдан олинди! Жамоа деярли иккинчи таркиб билан ўйнаган ўйинда Асприлло, Бастос, Умар Абдулраҳмон каби кучли футболчилари бор жамоага қарши дурранг натижа қайд этди.

Бу дурранг учун Рўзиқул Бердиевни айблаш умас, аксинча унга рахмат айтиш керак. Асосий таркибдаги катта бўшлиқни ёш футболчилар билан тўлдирди ва эҳтиёткорликни биринчи ўринга қўйиб хужумга ўйнатди.

Баъзи “ақллилар” “Насаф”нинг сўнги икки учрашувларидаги дуррангларини мураббийдаги “Б” режа йўқлиги билан изоҳлашмоқда. Қандай “Б” режа ҳақида гапираяпсиз? “Ал-Жайиш” ва “Ал-Айн” каби хужум чизиқлари кучли жамоаларга қарши яна қандай ўйнаш мумкин? Тўлиқ ҳужумда ўйнаб бўлмайди, химояга ётиб олиш ҳам охири яхшилик билан тугамайди. БАА терма жамоаси билантерма жамоаларимизнинг ўйинларини эсга олинг, уйдаги ўйинларда фақат ҳужумда ўйнаганмиз ва сўнги дақиқаларда қарши ҳужумда гол ўтқазиб юборган холда ўз майдонимизда мағлуб бўлганмиз! Эсласангиз олимпия терма жамоамизнинг БАА билан Тошкентда ўтган учрашувини эсга олинг, 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйганмиз. Шуни кўриб била туриб қандай қилиб БАА миллий терма жамоасининг ярим таркибини ўзида жамлаган, улардан ташқарида кучли легионерларни ўзида жамлаган жамоа билан етакчи футболчиларисиз ўйнаган жамоа бошқа қандай ўйин қилсин? Яна бир гап: “Ал-Айн”нинг етакчи футболчиларидан бири бўлган Умар Абдулраҳмонни ҳам танийсиз, яхши танийсиз.

Жамоамиз кетма кет ғалабаларни тантана қилаётганда кўкларга кўтариб мақтаган Рўзиқул “Бердиёла”нгизни таркибдаги йўқотишлар сабаб натижалари сал пасайганда, оғир дамда кимларнинг гапини гап деб, “Жаноб БЕРДИЕВ!” дея ерга ураётганингиз ўзингизга ғалати туюлмайдими? “Уялмайсизми, ЖАНОБ БЕРДИЕВ?” деб юрганларни ўзлари уялишмайдими? Бундай пайтда жамоани ерга уриш эмас, натижага эриша олмай руҳияти сингиан футболчилар-у, қийин пайтда ҳам жамоани ушлаб турган мураббийга руҳий мадад бериш керак! Мураббийни алмаштириш керак деб жар солаётганлар ҳам кўпгина, хўш Ўзбекистонда айни пайтда Бердиевдан кучлироқ бўлган мураббий борми? Бор бўлса номини айтинг. Четдан олиб келиш керак десангиз, адашасиз. Яхши мураббий ҳам яхши футболчи каби қиммат туради!

Кимлардир, “Насаф”даги мураббийлар штаби-ю футболчиларининг олаётган маошлари ҳақида оғиз кўпиртириб гапиришаяпти, билишмайдики, “Насаф” йигитлари маош олишмаса ҳам мухлислар учун ўйнаб беришларини, кўча-ю матбуотда “маошимизни вақтида олмаяпмиз” деб гап тарқатиб юришмайди. Ваҳоланки, клубда ҳам молиявий аҳвол ҳавас қиларли даражада эмас! Аммо ҳомийлар жамоани ўз ҳолича ташлаб ҳам қўйишмаган.

Легионер масаласи ҳақида эса раҳбарият бош қотираётганини ҳам таъкидлаш лозим. Биздаги маълумотларга кўра ёзги трансфер ойнаси очилганда насиб этса жамоа таркибига Босниялик ҳужумчи келиб қўшилади. Айни пайтда футболчи билан музокаралар олиб борилмоқда. Хужумчининг кимлигини ҳозирча ошкор этмаймиз, уни келса ўзингиз кўрасиз.

Баъзи соҳта мухлислар “Насаф”нинг ғалабаларида мухлислик қилишди, оғир пайтда эса юқоридаги гаплар. Шуни унутмангки, дунёдаги ҳеч бир жамоа (хох у футболда бўлсин, хох бошқа спорт турида) ёки футболчи мағлубиятга қарши эмланмаган, унга қарши вакцина ҳам йўқ. Жамоасига содиқ мухлис ғалабали дамларда ҳам, оғир дамларда ҳам жамоа билан бирга бўлиш керак, зеро дўст бошга кулфат тушгпнида билинади. “Насаф”да эса хали имконият бор, бундан фойдаланишади ҳам. ОЛҒА “НАСАФ”!!!

АЗАМАТ УМАРОВ

Манба: voha.uz
Киритилди: 12:01, 21.04.2016.
Ўқилди: 8344 марта.
Фикрлар: 58 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6624]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3109]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3035]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2206]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2008]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1918]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1808]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1753]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1596]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1551]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик