Ҳозирда "Бетис" клуби шарафини ҳимоя қилаётган "Реал"нинг собиқ дарвозабони Антонио Адан Испания чемпионатининг 36-турида "Барселона"га қарши учрашув олдидан фикрларини билдирди.
"Ҳозир фақат "Севилья"га қарши дерби ҳақида ўйлаяпмиз. Шундан сўнг, мен "Реал" тарбияланувчиси сифатида "Барселона"ни чемпионлик имкониятидан маҳрум қилмоқчиман.
Испанияда "Реал" чемпион бўлса анча яхши бўлади", - дейди Адан.
Антонио 2010-2013 йилларда "Реал"да ўйнаган ва 7 учрашувда 4 гол ўтказиб юборган.