Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Озил шахсий ютуқлардан кўра, жамоавий совринларни афзал билади. Бу ҳақда футболчи Goal нашрига маълум қилди.
- Мен футболдан завқ олиш учун ўйнайман. Асосий мақсадим эса жамоамга наф келтириш. Тўғри, мен Европадаги энг маҳоратли ярим ҳимоячилардан бириман. Аммо бунинг ўзигина совринлар ютиш учун етарли эмас. Агар мен яхши ўйнасам-у жамоам мағлуб бўлса ҳам унчалик қувонмайман. Шу сабабли ҳам шахсий ютуқдан кўра жамоавий муваффақият муҳимроқ, - дейди Озил.
Таъкидлаш жоиз, Озил ҳисобида ҳозирча 18 та ассистлар мавжуд. Агар футболчи АПЛдаги қолган 4 та тур давомида ҳеч бўлмаса 2 марта голли узатма амалга оширса, у “Арсенал” афсонаси Тьерри Анрига етиб олади. Анри 2002-2003 мавсумда 20 та голга ҳаммуаллифлик қилганди.