Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Спорт курашлари. Елмурат Тасмурадов “Рио-2016” ўйинларига йўлланма олди

Баҳо:
+ | -

Юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Елмурат Тасмурадов (-59 кг) Мўғилистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтказилаётган биринчи жаҳон лицензион турнирида муваффақиятли иштирок этиб, XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олди.

Саралаш мусобақаларида Исроил, Швеция ва Венгрия терма жамоаси аъзоларини мағлуб этган Елмурат ярим финалда кореялик Сёнгхак Кимга имкониятни бой берди. Шундан сўнг ҳамюртимиз бронза медали учун кечган беллашувда болгариялик Серафим Ангеловни 8:0 ҳисобида енгди. Қоидага кўра, финалчилар тўғридан-тўғри Олимпиада ўйинлари йўлланмасига эга бўлишса, бронза медали соҳиблари “Рио-2016” лицензиялари учун ўзаро баҳс юритишлари талаб этиларди.

Эътиборлиси, Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун кечган беллашувда ҳам Елмурат грузиялик рақиби Реваз Лашхига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 4-0 ҳисобида зафар қучиб, “Рио-2016” ўйинларининг йўлланмасини қўлга киритди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:00, 23.04.2016.
Ўқилди: 4440 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4720]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3814]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3665]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3638]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2982]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2543]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2412]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2187]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1810]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1636]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик