Кириш Регистрация

Мурод Бобожонов: «Бу ғалаба бизга керак эди»

Баҳо:
+ | -

Олий лига 6-тур доирасидаги “Машъал” – “Нефтчи” (1:2) баҳсидан сўнг беллашувда дубл қайд этган Мурод Бобожонов ўйин ҳақида фикр билдирди.

— Ғалаба ўз ўзидан келмайди. Натижага эришиш учун ўйингача ва баҳс давомида қаттиқ меҳнат қилиш керак бўлади. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ўйин борасида нима дейиш мумкин ? Ҳақиқатан ҳам қийин ўйин бўлди. Бу ғалаба бизга жуда керак эди. Худога шукур, Муборакдан уч очко билан қайтяпмиз. Тезкор голдан сўнг майдонда ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватлаб олдинга чорлади. Ҳамжиҳатликни ҳисобига ғалаба қозондик.

— Мурод, захирага олинаётган пайтингизда, майдонда бироз тўхтаб қолдингиз ва “Нефтчи” футболчиларига нималардир гапирдингиз?
— Ўша пайт ҳисобда олдинда бораётган эдик. Йигитларга бўшашмасликни айтиб, баҳсни ғалаба билан тугатишларини сўрадим. “Бугун ютишимиз керак” дедим.

Рақиб ҳақида нима дейсиз?
— “Машъал” яхши ўйнади. Уларда ҳам гол киритиш учун имкониятлар бўлди. Бироқ бугун омад биз тарафда эди.

— Ўйиннинг энг яхши футболчиларидан бири Ўткир Юсупов ҳақида қандай фикрдасиз?
— Бугун Ўткир ўз ишини аъло даражада уддалади. Мазкур ғалабадан сўнг дарвозабонимизни ўзига бўлган ишончи ортди деб ўйлайман ва навбатдаги баҳсларда ҳам мана шундай ўйин кўрсатишини тилаб қоламан.

“Нефтчи” матбуот хизмати.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 10:56, 24.04.2016.
Ўқилди: 2309 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик