Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил лондонликлар билан янги шартнома имзолаш борасидаги вазиятга тўхталиб ўтди.
"Мен ҳеч қаерга шошилмаяпман, чунки айни вақтда клуб билан яна икки йиллик шартномага эгаман. Кўрамиз, мавсум якунида нималар бўлар экан. Мен албатта бундеслигага қайтишим ёки Туркияда ўйнашим лозимлигини таъкидламоқчи эмасман. Аммо айнан шундай бўлиши мумкинлигини ҳам инкор этмайман. Балки фаолиятимни Англияда якунларман", - дейди Ўзил.













