Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 июнь куни Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича ЖЧ—2018 3-саралаш босқичи арафасида турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2016 йил ҳисобидан Тошкентда биринчи бор ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин.

Норасмий маълумотга кўра, 2 июнь куни терма жамоа Тошкентда ўйин ўтказади. Беллашувнинг ўтиш ёки ўтмаслиги, унда рақиб ким бўлиши ҳақида расмий маълумот йўқ.

Тасдиқланмаган хабарга кўра, Самвел Бабаян жамоаси 2 июндаги эҳтимолий ўйиндан кейингина Австрияга жўнаб кетади ҳамда 7 июнь куни Канадага қарши саф тортади. Осиё Футбол Конфедерацияси тасарруфидаги терма жамоалардан Австралия, Япония, Саудия Арабистони, БАА, Ироқ, Таиланд каби мамлакатлар 2 июнь куни ёки шу кун арафасида ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Жанубий Корея, Эрон, Хитой, Қатар, Сурия каби терма жамоалар эса ЖЧ—2018 3-саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган.

2 июнь куни Европа қитъасининг кўзга кўринган терма жамоалари Евро—2016 турнири олдидан ўртоқлик ўйинларини келишиб қўйган. Африка мамлакатлари эса қитъа чемпионатининг саралаш ўйинларида майдонга тушади.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентдаги ўртоқлик ўйинига муносиб рақиб топа олмаслиги ҳам мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2007 йилдан буён 12 та ўртоқлик уй ўйинида иштирок этган. 2010, 2011, 2013 йиллари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонида ўртоқлик учрашуви ўтказмаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:50, 29.04.2016.
Ўқилди: 7251 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9290]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3763]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2545]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2250]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [2026]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1669]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1589]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1554]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1476]

Каземиро АПЛнинг сўнгги туридан кейин янги жамоаси билан шартнома имзолайди [1331]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик