Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Легионерлар: Ҳусниддин Ғофуровнинг “ОФК Белград” дарвозасига киритган голи “Явор”га ғалаба олиб келди

Баҳо:
+1 | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан бири саналадиган Ҳусниддин Ғофуров айни пайтда Сербия Суперлигаси иштирокчиси “Явор” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Серб Суперлигасида 33-тур учрашувлари ўтказилди. Элитадаги ўрнини сақлаб қолиш учун уринаётган “Явор Матис” бу турда Белграднинг “ОФК” клубига қарши баҳс юритди. Жуда қизиқарли тарзда кечган матчда “Явор” кичик ҳисобда зафар қучди ва қимматли 3 очкога эга бўлди.

Диққатга сазовор жиҳати шундаки, ўйин тақдирини ҳал этган ягона голни ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ўйиннинг 77-дақиқасида фарғоналик ёш ҳужумкор ярим ҳимоячи қанотдан туриб рақиб посбонининг ожиз жойини топа билди ва жуда чиройли гол муаллифига айланди.

Ҳусниддин Ғофуровнинг айтишича, у мазкур голни “Нефтчи” жамоаси муваффақиятлари учун тер тўкаётган таниқли мутахассис Шерзод Раимжоновнинг таваллуд кунига бағишлайди.

Husniddin Gafurov - JAVOR-UZBEKISTAN.jpg

Шу тариқа, мазкур ғалабадан сўнг “Явор” ўз ҳисобидаги очколар сонини 21 тага етказиб олди. Жамоа навбатдаги ўйинини 3 май куни “Нови Пазар”га қарши ўтказади. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:50, 29.04.2016.
Ўқилди: 3980 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик