"Лестер" яримҳимоячиси Риёд Маҳрез "Барселона"нинг унга қизиқиш ёқимли бўлаётгани, аммо бу ҳақида ўйламаётганлигини маълум қилди.
Яқинда каталонияликларнинг собиқ яримҳимоячиси Хави жазоирлик25 ёшли футболчининг "Барселона"га мос келиши ҳақида фикр билдирган эди.
"Бу ҳақида эшитиш ёқимли. Менг бундай сўзларни эшитиш ёқади, аммо "Барселона" ҳақида кўп гапиргим келмайди. Менинг сўзларимни нотўғри тушунишлари мумкин", - дейди Маҳрез.