"Барселона" Испания чемпионатининг 36-турида "Бетис" устидан қозонилган ғалабани (2:0) "Камп Ноу"нинг кўп йиллик сухандони Манел Мичега бағишлади.
Куни кеча клуб стадион сухандонининг вафоти ҳақида хабар қилган эди.
"Бетис" устидан қозонган ғалабамизни Манел Мичега бағишлаймиз. Унинг оиласига чуқур ҳамдардлик билдираман", - дейди жамоа ҳимоячиси Херард Пике.
Манел Миче "Ноу Камп"да 1958 йилдан буён сухандонлик қилиб келаётган эди. 78 ёшли сухандоннинг соғлиги ёмонлашиб, 35-турни ўтказиб юборган эди.