Малайзия Суперлигасида кеча 10-тур учрашувларига старт берилди.
Тур доираисдан ўрин олган беллашувлардан бирида ҳамюртимиз Лутфулла Тўраев фаолият олиб бораётган “Фелда Юнайтед” жамоаси “Келантан”ни қабул қилди ва 2 та тўп фарқи билан зафар қучди.
Диққатга сазовор жиҳати шундаки, ўйиннинг 42-дақиқасида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.
Таъкидлаш жоиз, Лутфулла Тўраев ҳозирча 5 бор рақиблар посбонларини шу тариқа ҳафа қилишга улгурди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Фелда” ҳисобидаги очколар сони 24 тага етди ва жамоа мусобақа жадвалида биринчи поғонада бормоқда.