Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

“Қўқон-1912” – Бунёдкор”. Превью

Баҳо:
+ | -

9 май куни “Қўқон-1912” жамоаси 8-тур учрашувини ўтказади. Душанба куни жамоамиз “Марказий” ўйингоҳда Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига қарши майдонга тушади.

Қуйида ушбу ўйинга оид қизиқарли маълумотларни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ва “Бунёдкор” клублари ҳозирга қадар Олий лигада 2 марта тўқнаш келишган. Ҳар икки ўйинда “Қалдирғочлар” ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати – 6:0, “Бунёдкор” фойдасига.

Факт: Жамоамиз иккинчи марта “Бунёдкор” билан ўз майдонида тўп сурмоқда. Ўтган йили Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган учрашувда “Бунёдкор” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Учрашув ҳакамлари

9 май куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашувини Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками, ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Ўйин назоратчиси А. Клепиков (Тошкент).

Олий лига

8-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Бунёдкор» (Тошкент)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)

Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).

Ўз ПФЛ вакили: Р. Черников.

Бошланиш вақтлари

Ўйин 9 май, душанба куни Қўқондаги “Марказий” стадионида соат 17:00да бошланади. 8 май куни эса бу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ўйин соат 16:00да бошланиши режалаштирилган.

Ҳар икки учрашувда жамоамизга омад тилаб қоламиз.

 

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 07:43, 06.05.2016.
Ўқилди: 2655 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик