Кириш Регистрация

«Пахтакор» бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг онаси оламдан ўтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг онаси оламдан ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Жамоамиз бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг онаси вафот этгани сабабли ‘Пахтакор’ футбол клуби мураббий ва унинг яқинларига таъзия билдиради», – дейилади клуб матбуот хизматининг 9 май, душанба куни чоп этилган хабарида.

Нўъмон Ҳасанов онасининг саломатлигидаги муаммолар туфайли «Ал-Жазира»га қарши (3:1) 19 апрель куни ўтказилган Осиё Чемпионлар Лигаси 5-турида иштирок этиш учун Абу Дабига бора олмаганди.

Шунингдек, «Пахтакор» устози 2 май куни «Ал-Жазира»га қарши ОЧЛ 6-тури олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган. 3 май куни «Пахтакор»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида эса «Пахтакор» мураббийи Григорий Колосовский қатнашган.

Бундан ташқари, Нўъмон Ҳасанов «Навбаҳор»га қарши (3:0) Олий Лига 8-турида захира ўриндиғида кўринмаган эди. Учрашувдан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида жамоа мураббийи Григорий Колосовский иштирок этган.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 13:27, 11.05.2016.
Ўқилди: 4346 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик