Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

«Вест Ҳэм» «МЮ» автобусига ҳужум уюштирган мухлисларни бир умрга стадионга киришдан маҳрум қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Вест Ҳэм» клуби раҳбарияти Лондон шаҳри полицияси билан ҳамкорликда «Манчестер Юнайтед» футболчилари жойлашган автобусга ҳужум уюштирган мухлисларни шахсини аниқлаш ва уларни бир умрга футбол учрашувларидан четлатишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда клуб расмий сайтида берилган баёнотда маълум қилинган. 

«Бу сеҳрли лаҳзаларга бой ажойиб оқшом эди. Стадионга келган 99 фоиз мухлислар ўзларини мукаммал даражада ахлоқли тутишди. Биз твиттер орқали минглаб мухлислардан мана шундай ажойиб оқшомнинг бир қисми бўлганидан хурсанд эканликлари битилган номалар олдик. 

Шунга қарамай, биз «Болейн Граунд» стадиони атрофида ўзини маданиятсизларча тутган ва «Манчестер Юнайтед» футболчилари автобусига ҳужум уюштирган мухлисларнинг ишини нотўғри деб биламиз. Клуб бу вазиятни шундай қолдирмайди ва тез орада маҳаллий полиция билан ҳамкорликда мазкур воқеада қатнашганларни аниқлаш бўйича тергов ишларида ҳамкорлик қилади ва уларни бир умрга футбол учрашувларидан четлатиш учун ҳаракат қилади», дейилади клуб расмий сайти баёнотида. 

Эслатиб ўтамиз, Англия премьер-лигасининг 35-тур кечиктирилган учрашуви доирасидаги «Вест Ҳэм» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари учрашуви (3:2) олдидан мезбон клуб фанатлари меҳмон жамоа футболчилари жойлашган автобусга шиша идишлар ва тошлар улоқтириб ҳужум қилишган. Нохуш воқеа сабабли учрашув «МЮ» футболчилари чигилёзди машқларини бажара олишлари учун бирозга сурилиб, Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланиш ўрнига соат 00:30да бошланганди. 

Бу лондонликларнинг «Болейн Граунд» (собиқ «Аптон Парк») стадионидаги охирги учрашуви эди. Жамоа кейинги мавсумдан Олимпия стадионида уй учрашувларини ўтказа бошлайди. Янги стадион йилига 2,5 млн фунтдан тўлаш шарти билан 99 йил муддатга ижарага олинган. 112 йил давомида хизмат қилган эски стадион эса бузиб ташланади.

Манба: kun.uz
Киритилди: 15:05, 11.05.2016.
Ўқилди: 2871 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.