“Барселона”нинг аргентиналик ҳимоячиси Хавьер Маскерано клуб ҳужумчиси Неймарни худбинликда айблади. Бу ҳақда Catalunya Radio хабар бермоқда.
“Худбин бўлишни бас қил ва “Барселона” ҳақида ўйла”, – деди Маскерано.
Аввалроқ худди шунга ўхшаш фикрни Испания термаси собиқ устози Хавьер Клементе ҳам айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013 йилда “Сантос” жамоасидан “Барселона”га келиб қўшилганди.