Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Ўзаро учрашувлар: “Қизилқум” — “Андижон”

Баҳо:
+ | -

Бу жамоаларнинг ўзаро учрашувлари доимо муросасиз ва шиддатли кечган. Агар миллийчемпионатларимиз тарихига назар ташласак, “Қизилқум” ва “Андижон” жамоалари бугунгача йигирмасаккизмаротаба ўзаро куч синашган.

Шулардан ўн тўрт ўйинда навоийликларнинг қўли устун келган бўлса, икки учрашувда томонлар муроса йўлини танлашган. Қолган ўн икки баҳсда омад андижонликларга кулиб боққан.

Дарвозаларни ишғол этиш борасида ҳам устунлик “Қизилқум” жамоаси томонида — 48:41.

Ўзаро ўтган ўйинларда ҳозиргача кончилар жами 44 очкони ўзиники қилиб олган. Андижонликларнинг бу борадаги кўрсаткичи эса 38 тани ташкил этмоқда.

Ўтган йилги мавсумнинг биринчи даврасида Навоийда кечган баҳсда Андрей Деркач томонидан киритилган ягона гол “Қизилқум” жамоасига муҳим уч очкони тақдим этганди — 1:0. Иккинчи даврада Андижонда кечган баҳсда эса “Андижон” ғалаба (3:2) қозонган. Навоийликлардан Баҳриддин Ваҳобов ҳамда Наврўзбек Алимовлар голларга муаллифлик қилган эди.

Яна бир эътиборли жиҳати, бу йилги мавсумда мазкур жуфтлик тўрт маротаба ўзаро рўбарў келишади. Қуръага кўра, бу жамоалар Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичида уй — сафар тизими асосида иккита учрашувда куч синашса, миллий чемпионат доирасида ҳам яна икки бор майдонга тушадилар.

Шу йилнинг 25 мартида мамлакат кубоги нимчорак финалининг дастлабки ўйини Навоийда ўтказилган. Унда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилганди. Голларни навоийликлардан  Шерали Жўраев (31), Баҳриддин Ваҳобов (45+1)лар киритган бўлса, меҳмонлардан Неманья Йованович (8) ҳамда Исломбек Исоқжонов (51)лар муваффақият қозонишганди. Мазкур жуфтликнинг жавоб учрашуви 21 май куни Андижонда ўтказилади. Икки учрашув натижасига кўра, ғолиб чиққан жамоа чорак финалда «Насаф» — «Нефтчи» жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Демак, бизни олдинда яна бир қизиқарли ва шиддатли учрашув кутиб турибди. Унда “Қизилқум” футболчиларига чиройли футбол ва зафар тилаб қоламиз.

 

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР:

2000 йил

2000 йил 2 май. “Қизилқум” — “Андижон” — 2:0

2000 йил 17 сентябрь. “Андижон” — “Қизилқум” — 1:1

2001 йил

2001 йил 4 май. “Андижон” — “Қизилқум” — 3:2

2001 йил 17 сентябрь. “Қизилқум” — “Андижон” — 1:0

2002 йил

2002 йил 4 май. “Андижон” — “Қизилқум” — 1:3

2002 йил 22 сентябрь. “Қизилқум” — “Андижон” — 6:2

2003 йил

2003 йил 25 май. “Қизилқум” — “Андижон” — 1:0

2003 йил 27 сентябрь. “Андижон” — “Қизилқум” — 3:2

2004 йил

2004 йил 10 апрель. “Қизилқум” — “Андижон” — 4:1

2004 йил 23 октябрь. “Андижон” — “Қизилқум” — 2:3

2006 йил

2006 йил 20 май. “Андижон” — “Қизилқум” — 5:3

2006 йил 24 август. “Қизилқум” — “Андижон” — 5:1

2007 йил

2007 йил 5 май. “Андижон” — “Қизилқум” — 1:0

2007 йил 6 октябрь. “Қизилқум” — “Андижон” — 2:0

2008 йил

2008 йил 5 май. “Андижон” — “Қизилқум” — 1:0

2008 йил 8 ноябрь. “Қизилқум” — “Андижон” — 0:0

2009 йил

2009 йил 2 май. “Андижон” — “Қизилқум” — 2:1

2009 йил 26 сентябрь. “Қизилқум” — “Андижон” — 1:0

2010 йил

2010 йил 15 май. “Қизилқум” — “Андижон” — 2:1

2010 йил 26 август. “Андижон” — “Қизилқум” — 2:1

2011 йил

2011 йил 10 июнь. “Андижон” — “Қизилқум” — 3:0

2011 йил 13 август. “Қизилқум” — “Андижон” — 2:0

2012 йил

2012 йил 15 июнь. “Қизилқум” — “Андижон” — 1:2

2012 йил 26 август. “Андижон” — “Қизилқум” — 5:1

2014 йил

2014 йил 23 март. “Қизилқум” — “Андижон” — 1:0

2014 йил 9 август. “Андижон” — “Қизилқум” — 2:0...

2015 йил 

2015 йил 25 апрель. “Қизилқум” — “Андижон” — 1:0

2015 йил 12 сентябрь. “Андижон” — “Қизилқум” — 3:2...

 

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 09:57, 13.05.2016.
Ўқилди: 2213 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.