Статистик маълумотларга кўра 14-май санаси "Барcелона" учун омадли кун ҳисобланади. Каталония клуби тарихда 14-май санаси билан олти марта чемпионлик унвонини қолга киритган. Бу ҳақда fcb.uz сайти хабар бермоқда.
Бугунги ўйин ҳам 14-майга тўғри келган бўлиб, "Гранада" жамоасини мағлуб этиб ўзининг омадли кунига яна бир, еттинчи унвонни қўшиб қўйиши мумкин.
14-май санасида қўлга киритган совринлар:
1. 1905-йил 14-май куни "Барcелона" Каталония Чемпионати ғолиби бўлган
2. Кейинчалик 1911-йил 14-май санасида Пириней Кубоки соҳибига айланган
3. 1922-йил 14-май Испания Кубоги ғолиби
4. 1994-йил 14-май санасида "Барcелона" Йоҳан Круифф бошчилигида Ла Лигани сўнгги турида Севильяни 5-2 ҳисобида мағлуб этиб Депортиво жамоасини ортда қолдиради ва Ла Лига чемпионига айланади
5. 1997-йил 14-майда УЕФА кубоги ғолиблари кубоги бахсида "ПСЖ" жамоасини 1-0 ҳисобида мағлуб этиб бош совринни қўлга киритади. Ягона гол муаллифи Роналдо.
6. 2005-йил 14-май Леванте билан 1-1 натижа қайд этиб Ла Лига чемпиони унвонига сазовор бўладилар. Ҳал қилувчи голни Самуэл Это'О ўз номига ёзиб қўйган.
Бугун эса, 2016-йил 14-май, Луис Энрике бошчилигидаги "Барcелона" жамоаси 14-май санаси учун еттинчи совринни қўлга киритишлари мумкин.