Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

"Реал"нинг чемпион бўлолмаганига 5 сабаб

Баҳо:
+ | -

Merengues.ru Мадриднинг "Реал" жамоаси Испания чемпионлигини қўлга кирита олмаганинининг 5 та сабаби ҳақида тўхталиб ўтди.

1. "Эль Молинон"даги муваффақиятсиз старт

"Реал" мавсумни "Спортинг" меҳмони бўлиб бошлади. Ана шу баҳсда МАдридликлар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

2. Камени жасорати
Биринчи даврада "Малага" билан ўйинда "Реал" футболчилари рақиб дарвозаси томон 31 та зарба йўллашди. Камени эса 9 та "сейв" кўрсатиб ўйин қаҳрамони бўлди. Учрашувда ҳисоб очилмади.

3. Қора ноябр
Нойбар ойида "Реал" кетма-кет иккита омадсиз ўйин ўтказди. Дастлаб "Рамон Санчес Писхуан"да ЪСевиля"га 2:3 ҳисобида таслим бўлган бўлса, кейинчалик "Эль Класико"да "Сантяго Бернабеу"да дахшатли мағлубият қабул қилинди 0:4. Ана шу ўйиндан кейиноқ Бенитес шогирдларининг чемпионликни қўлга киритишлари қийин бўлиб қолганди.

4. "Бетис" - умидни сўндирди
Зидан жамоага келганидан сўнг "Қироллик клуби" кетма-кет йирик ғалабаларга эриша бошлади, бироқ кутилмаганда "Бетис" билан ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, "Барса"дан анча ортда қолиб кетди.

5. "Сантяго Бернабеу"да бой берилган дерби
Ва ниҳоят ҳаммасига ЪСантяго Бернабеу"да "нуқта" қўйилди. "Реал" қаторасига учинчи мавсум ўз майдонида "Атлетико"га имкониятни бой берди. Шу тариқа "Реал" "Барса"дан 12 очко ортда қолиб кетди. Тўғри кейинчалик бу фарқ 1 очкогача қисқарди. Агар ўшанда "Реал" ҳамшаҳарига ютқазмаганида, балки сўнги турда янада дахшатли ўйинларнининг гувоҳига айланган бўлармидик.

Манба: Jayhun.uz (Furkat.uz)

Киритилди: 10:43, 17.05.2016.
Ўқилди: 11359 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.