Софиянинг ЦСКА клуби муддатидан аввал Болгария олий дивизионига қайтарилди.
Мазкур қарор Болгария бош вазири Бойко Борисов томонидан «зудлик билан ва ўз вақтида кўрилган чоралар» сабаб қабул қилинган.
Болгариянинг 31 карра чемпиони ҳисобланган ЦСКА молиявий муаммолар сабаб 2015 йилнинг июль ойида 3-дивизионга тушириб юборилган эди.
Жамоа мазкур мусобақада 30 учрашувда 138 гол уриб, ғолиб чиқди, шунингдек, Болгария Кубоги финалига чиқди — 25 май куни бўладиган финалда ЦСКА «Монтана»га қарши тўп суради.
Ҳаваскорлар лигасида тўп суришига қарамай, таркибида фақат болгариялик футболчилар тўп сурувчи ЦСКАнинг ўйинларига мамлакат бўйича энг кўп томошабин тушди, жамоанинг барча учрашувлари ТВ орқали жонли эфирда намойиш этилди.