Олий лига 9-туридан ўрин олган “Нефтчи” ва “Обод” ўртасидаги учрашувда мезбонлар минимал хисобда ғалаба нашидасини суришди. Бу учрашувда ягона гол муаллифи бўлган шукурали Пўлатовни ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:
- Бугунги ўз майдонимиздаги ғалаба билан барча “Нефтчи” муҳлисларини табриклайман. “Обод”га қарши учрашув биз учун жудаям қийин ўтди. Бу учрашувдаги ғалаба биз учун жудаям керак эди. Жамоадошларимда босим жудаям кучли босимни хис қилишмоқда. Биз бу босимни енгиб ўтишга ҳаракат қилаяпмиз. “Обод” жамоасига киритган голим жамоамга ғалаба тортиқ этганидан жудаям бахтиёрман.
- “Обод” жамоаси яхши шаклланган жамоалардан бири хисобланади. Уларга қарши учрашувдаги ғалаба биз учун сув ва ҳаводек жудаям зарур эди. Бундан кейинги учрашувларда ҳам фақат ғалаба қозониб муҳлисларимизни хурсанд қилишни истардик.
Комилжон Икромов сухбатлашди.