Кириш Регистрация

Нейтрал ҳудуддаги “футбол жанги” ёхуд "Ливерпуль" ва "Севилья" учрашуви олдидан

Баҳо:
+ | -
Ҳақиқий футбол мухлисларининг хонадонида бугун 23:30 дан ойнайи жаҳон банд бўлади. Сабаби Европада нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи турнир Европа лигасининг финал беллашуви бўлиб ўтади. Биз эътиборингизга ушбу учрашув олдидан бир қатор қизиқарли рақамлар ва фактларга эътиборингизни қаратсак. 

2123788125192ca6bc4ec4bfae99854b.jpg 

Нейтрал ҳудуддаги “футбол жанги” 

9d402f8c7e8ff08a9f9080ed99069e98.jpg 

Барчага нейтрал давлат сифати танилган Швецариянинг Базель шаҳрида бугун Европанинг икки кучли жамоалари яшил майдонда “жанг қилишади”. Улардан бири Европанинг жанубий қисмида жойлашган Андалусиянинг “Севилья” клуби бўлса, иккинчиси “Кўҳна қитъа”нинг шимолидан келадиган “Ливерпуль”дир. Кўпчилик футбол мухлисларига аён ҳар икки мамлакат чемпионатида ҳам жамоалар Еврокубокларга йўлланма берувчи ўриндан мосуво бўлишган. Ғолиб жамоа келаси мавсумни Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан иштирок этса, мағлуби Еврокубокларсиз қолади. Шу ўринда, Унай Эмери ушбу турнирда мураббий сифатида уч бор ғолиб бўлган иккинчи инсон инсон бўлмоқчи. Бундай бахчтга биринчи бўлиб Жованни Трапаттони сазовор бўлган. Эътиборингизга жамоаларнинг мусобақа давомида қайд этиб келган айрим статистик маълумотларни тақдим этамиз: 

Ливерпуль VS Севилья
18 Голлар 14
235 Зарбалар 102
87 Аниқ зарбалар 38
99 Бучрак тўплари 49
31 Оффсайд 21
21 Сариқ каточка 19
Қизил карточка 1
186 Фоллар 106
6642 Тўп узатишлар 3668
5891 (88,7%) Аниқ узатмалар 3143 (85,6%)
  Кўриб турганингиздек, кўп жиҳатларда устунлик инглиз клуби тарафида. Бироқ бугун финал ва унга иккила клуб ҳам алоҳида тайёгарлик кўрган. Бундай кўрсаткичлар учрашув давомида бирор тарафга ижобий фойда бермайди. 

Базелга йўл 

d497a052351fead67ef4e745e7e704d1.jpg 

Ҳар икки жамоа финалгача ўта мураккаб довонданлардан ошиб келди. “Ливерпуль” Европа лигасининг “В” гуруҳидан ўз иштирокини бошлади. Гуруҳ босқичида Швейцариянинг “Сьон”, Россиянинг “Рубин” ҳамда Франциянинг “Бордо” жамоалари орасида 2 ғалаба ва 4 дуранг билан биринчи ўринни эгаллади. Плей-офф босқичларида эса дастлаб “Аугрбург”ни кейин иккигранд жамоалар “Манчестер Юнайтед” ва “Борусси Дортмунд”ни, ярим финалда “Вильярреал”ни мардонавор мағлуб этди. “Севилья” турнирнинг амалдаги ғолиби. Бугун ушбу титулни ҳимоя қилиши керак улар. Айнан шу мақсад билан бу жамоа Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллаб, бу турнирга йўл олди. Яна бир қизиқ жиҳати андалусияликлар финал бўлиб ўтадиган стадионда 1/8 финалда ўйнаб бўлишган. Финалгача Норвегиянинг “Мольде”, Швейцариянинг “Базель”, Бильбаонинг “Атлетик” ҳамда Украинанинг “Шахтёр”ини доғда қолдирди. 

Кадрлар бўлимига мурожаат 

f9d6953d32b72ed6b16e9b2775f27fac.jpg 

Учрашув олдидан ҳар икки бош мураббий кадрлар масаласи билан кичик муаммоларга дуч келган. Юрген Клопп бугун Жордан Росситер, Жозеф Гомес ва Сакхо ёрдамидан фойдалана олмайди. Оригининг майдонга тушиш-мушмаслиги сўроқ остида. Унай Эмери шогирдларини ҳам жароҳатлар четлаб ўтган эмас. Тиззасидаги жароҳати сабаб Микаэль Крон-Дели ҳамда Бенуа Тремулинас томошабин сифатида учрашувни кузатишади. Тахминий таркиблар: “Ливерпуль”: Миньоле, Клайн, Ловрен, Туре, Морено, Лаллана, Жан, Милнер, Фирминьо, Старриж, Коутиньо. “Севилья”: Давид Сория, Мариано, Рами, Карричо, Эскудеро, Криховяк, Нзонзи, Коке, Банега, Витоло, Гамейро. Бугунги учрашув қандай ҳисобда якунланишидан қатъи назар сиз-у биз ажойиб ўйин гувоҳи бўламиз. Учрашувни SPORTS.uz  сайти матнли онлайн трансляция тарзида олиб боради, биз билан қолинг.
Манба: sports.uz
Киритилди: 16:36, 18.05.2016.
Ўқилди: 4258 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.