Англия чемпиони "Лестер" байрамона сафар доирасида Таиландга етиб келди, дея хабар беради клуб расмий твиттери.
Бангкок аэропортида жамоани оркестр мусиқа садолари остида кутиб олишди, жамоа шарфига "We Are The Champions" композицияси ижро этилди.
Бош мураббий Клаудио Раньери ва футболчилар Осиёга сафарнинг биринчи куни мухлислар билан суҳбатлашдилар ва дастхатлар улашдилар.
"Лестер" Таиландда бир ҳафта бўлади.