Кириш Регистрация
14/06 20:00 Металлург 0-0 Бунёдкор
14/06 23:59 Германия 5-1 Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 20:00 Нефтчи - Сурхон
15/06 20:00 Қизилқум - Андижон
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна - Насаф
16/06 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
16/06 21:00 Словения - Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия

Ғолиб «Парма»ни қўмсаш

Баҳо:
+ | -

МОСКВАДА «ПАРМА» БИЛАН УЕФА КУБОГИНИ ЮТГАН ФУТБОЛЧИЛАР ҲОЗИР ҚАЕРДА? Буффон, Креспо, Тюрам ва бошқалар. Ҳа, Италиянинг «Парма» клуби90-йилларда бинойидек таркибга эга эди ва унинг учун еврокубоклар финалида ўйнаш одатий ҳол ҳисобланарди. Мисол учун, пармаликлар Кубок эгалари кубоги-1992 |1993 ва УЕФА кубоги-1994 |1995да ғалаба қозонишган, шунингдек, 1994 йили миллий кубоклар совриндорлари ўртасидаги турнирда яна бир марта финалга чиқишганди. Лекин жамоа тарихида айнан мавсум-1998 |1999 алоҳида ўрин тутади. Зеро, итальянлар ўта мафтункор футбол ҳисобига УЕФА кубогини бошлари узра баланд кўтаришганди. Тўғри, аслида турнир «Парма» учун биринчи раунддаёқ тугаши ҳам ҳеч гап эмасди. Жамоа илк ўйинни меҳмонда «Фенербахче»га ютқазади - 0:1. Боз устига, Истанбулда Фабио Каннаваро ва Дино Баджо қизил карточка олишади. Натижада Альберто Малезани (бош мураббий) жавоб ўйини олдидан қийин аҳволда қолади. Шунга яраша, майдонда кескин кураш боради ва фақат, 73-дақиқадагина Ален Богоссян мезбонларни қониқтирувчи ҳисобни ўрнатади - 3:1. Шундай мураккаб ҳолатда кейинги босқичга йўл олган «Парма» навбатдаги рақиблари - Краковнинг «Висла» (1:1 ва 2:1) ва Глазгонинг «Рейнжерс» (1:1 ва 3:1) жамоаларини айтарли муаммосиз енгади. Чорак финални эса меҳмонда бошлаб, яна мағлубиятга учрайди - таркибида Вильтор ва Мику каби футболчилари бор кучли  «Бордо»дан 1:2 ҳисобида. Лекин ўз майдонида французларни шунчаки, ер билан «яксон» қилади - 6:0. Шундан сўнг «Парма»ни тўхтатишнинг иложи топилмайди. Итальянлар Москва финали йўлида «Атлетико»ни икки марта доғда қолдиришади  (3:1 ва 2:1) ва ҳал қилувчи баҳсда «Марсел»га заррача имконият беришмайди - 3:0. Ўшанда Лоран Блан ва Робер Пирес етакчилигидаги французлар мутлақо ожиз кўрингандилар. Бошқача айтганда, Креспо, Ваноли ва Кьезанинг биттадан голи уларни чуқур «шок» ҳолатига тушириб қўйганди. Қарангки, шундай жамоа мавсум-2015|2016ни «D» серияси (!)да ўтказди (аввалги ёз уни инқироз жараёни туфайли қуйи лигага тушириб юборишди). Лекин битта яхши хабар ҳам бор - пармаликлар ўз гуруҳларида 1-ўринни эгаллашди ва энди янги мавсумни Италия футболи тизимидаги учинчи даражали лигада бошлашади. Шу баҳона ўша шонли «Парма»ни эслашни лозим топдик. Хўш, жамоанинг 1999 йили УЕФА кубогини боши узра баланд кўтаришида кимлар асосий ролларни бажаришган ва улар ҳозирда қандай юмуш билан бандлар? «Парма»нинг айнан УЕФА кубогидаги зафарига эътибор қаратишимизга яна бир сабаб бор - кеча Базелдаги «Санкт-Якоб Парк» аренасида шу турнир вориси - ЕЛнинг навбатдаги ғолиби аниқланди. Биласиз, финалда «Ливерпуль» ва «Севилья» клублари ўзаро орани очиқ қилишди.

21 ёш    Жанлуижи БУФФОН   38 ёш

Дарвозабон

УЕФА кубоги-1998|1999да: 11та ўйин, -10та гол

«Ювентус» клуби дарвозабони

 

32 ёш   Абель БАЛЬБО    49 ёш

Ҳужумчи

УЕФА кубоги-1998|1999да: 11та ўйин, 4та гол

RIAда телешарҳловчи

 

27 ёш Лилиан ТЮРАМ     44 ёш

Ўнг қанот ҳимоячиси

УЕФА кубоги-1998|1999да: 11та ўйин

UNICEFнинг жамоатчилик ишлари бўйича элчиси

 

24 ёш  Стефано ФЬОРЕ   41 ёш

Ҳужумкор ярим ҳимоячи

УЕФА кубоги-1998|1999да: 10та ўйин, 2та гол

SKYда телешарҳловчи

 

24 ёш Себастьян Верон            41 ёш

Марказий ярим ҳимоячи УЕФА кубоги-1998|1999да: 10та ўйин, 1та гол

«Эстудиантес» клуби президенти, «Лацио»да ҳам шу лавозимни эгалламоқчи

 

23 ёш Эрнан КРЕСПО      40 ёш

Ҳужумчи

УЕФА кубоги-1998|1999да: 8та ўйин, 6та гол

Март ойигача «Модена» («В» серияси) клубини бошқарди

 

28 ёш Ален БОГОССЯН  45 ёш

Марказий ярим ҳимоячи УЕФА кубоги-1998|1999да: 8та ўйин, 1та гол

Гольф ўйнайди, EvroSportда шарҳловчи

 

28 ёш Энрико Кьеза          45 ёш

Ҳужумчи

УЕФА кубоги - 1998|1999да: 8та ўйин, 8та гол

2015 йилга қадар «Сампдория» ёшлар жамоасини бошқарди

 

27 ёш Дино БАДЖО          44 ёш

Таянч ярим ҳимоячиси
УЕФА кубоги-1998|1999да: 8та ўйин

Фахрийлар жамоасида ўйнаяпти

 

25 ёш      Фабио КАННАВАРО    42 ёш

Марказий ҳимоячи

УЕФА кубоги-1998|1999да: 8та ўйин,

Февраль ойига қадар «Ал-Наср» (С.Арабистони) клубини бошқарди

 

26 ёш Паоло ВАНОЛИ     43 ёш

Чап қанот ҳимоячиси

УЕФА кубоги-1998|1999да: 7та ўйин, 1та гол

Италия (U-19) терма жамоа­си бош мураббийи

 

27 ёш Марио СТАНИЧ     44 ёш

Ўнг қанот ярим ҳимоячиси

УЕФА кубоги-1998|1999да: 6та ўйин

«Брюгге» клуби скаути

 

29 ёш   Фаустино АСПИРИЛЬЯ   46 ёш

Ҳужумчи

УЕФА кубоги - 1998|1999да: 5та ўйин

От фермаси соҳиби

 

32 ёш  Алберьто Малезани    61 ёш

Бош мураббий

УЕФА кубоги-1998|1999да: 11та ўйин, 7та ғалаба, 2та дуранг, 2та мағлубият

2014 йилгача «Сассуоло»ни бошқарди

Манба: Sports.ru, И.РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:04, 19.05.2016.
Ўқилди: 4433 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.