Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” превью

Баҳо:
+ | -

21 май куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал доирасидаги

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасида жавоб учршуви бўлиб ўтади. Мазкур ўйинга боғлиқ статистик маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

 

Кубокдаги ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар Ўзбекистон Кубоги доирасида ўзаро тўрт марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг иккитасида (биттаси пенальтилар серияси) наманганликлар ғалаба қозонишган. Иккита учрашувда “Қўқон-1912” жамоаси қўли баланд келган.

Бу жамоаларнинг кубокдаги биринчи учрашуви 1992 йили бўлиб ўтган. Икки жамоа финалда тўқнаш келган. Ҳал қилувчи баҳсда наманганликлар пенальтилар сериясида ғолиб бўлишган.

1995 йили эса чорак финалда икки ўйин натижсига кўра, “Навбаҳор”га ютқазилган. Ўша йили наманганиклар кубок соҳибига айланишган. – Биринчи ўйинда вакилларимиз 4:3 ҳисобида рақибдан устун келишган бўлишса, Намангандаги баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

Шу йили 25 март куни Наманганда бўлиб ўтган учрашувда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

 

Биринчи учрашувга доир

Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал.

Биринчи учрашув

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 0:1 (0:0)

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Нугманов (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон)

Гол: Отабек Зокиров – 69.

“Навбаҳор”: 23. Алибек Туробов, 3. Азиз Ғуломхўжаев, 4. Хайрулло Каримов, 7. Акрам Бахритдинов (13. Чой Хуюнйеон-57), 9. Дилшод Жабборов, 15. Обид Жўрабоев, 17. Владислав Павленко, 18. Анвар Ражабов (48. Азиз Турғунбоев-65), 22. Сардор Азимов, 33. Тоҳир Шамситдинов, 77. Олександр Пищур (11. Мўйдин Мамазулумов-72).

Захира. 25. Акмал Ортиқов, 2. Ҳасан Асқаров, 5. Нодир Мавлонов, 70. Алибобо Раҳматуллаев.

“Қўқон-1912”: 16. Андрей Бакланов, 4. Миржалол Қурбонов, 6. Баҳодир Акрамов (33. Абдулазиз Юсупов-70), 7. Отабек Зокиров, 10. Отабек Ҳайдаров, 11. Навруз Алимов (17. Азиз Тўхтабоев-89), 19. Сардор Қоҳоров (31. Ойбек Нурбоев-68), 20. Достонбек Турсунов, 23. Фурқатжон Ҳасанбоев, 24. Илья Ильин, 28. Абдуллоҳ Олимов .

Захира: 21. Ғайрат Ҳасанов, 5. Жалил Кимсанов, 18. Азизхон Ибрагимов, 22. Ориф Мамажонов.

Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

 

Ҳакамлар

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал жавоб учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар аниқланди.

Унга кўра, 21 май куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги баҳсни Бахтиёр Намозов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

Бу рефери 2 апрель куни Қўқонда ўтказилган “Қўқон-1912” – “Андижон” баҳсини ҳам бошқарганди. Ўшанда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Ўйлаймизки, бу галги водий дербиси ҳам жамоамизга омад келтиради.

Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал.

Жавоб учрашуви

21 май (шанба)

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Навбаҳор» (Наманган)

Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Р. Кападзе (Фарғона)

Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

Ўйиннинг бошланиш вақти

Шанба кунги учрашув соат 16:30да бошланади. Бурча футбол мухлисларини “Марказий” ўйигоҳга чорлаб қоламиз.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 12:02, 19.05.2016.
Ўқилди: 3952 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.