Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Мавсумнинг энг сермаҳсул тўпурарлари ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Европада мавсум ўз ниҳоясига етмоқда. Биз кучли олтилик чемпионатларида тўп сурувчи футболчилар орасидан мавсум давомида энг кўп гол урганлар ўнлигини тузиб чиқдик. Марҳамат улар билан танишинг. 
  
 
10. Неймар (“Барселона”) – 31 гол 
Бразилиялик футболчи Месси жароҳат олган 2 ойда кетма-кет голлар уриб ташлади. Бироқ мавсумнинг қолган қисмида унинг ўйинларида пасайиш кузатилди. Неймар Премьерода 24, кубок ва еврокубокларда 3 тадан ва суперкубокда 1 та гол киритди. 
  
 
9. Антуан Гризманн (“Атлетико”) – 32 гол 
“Атлетико”нинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилган Гризманн чемпионатда 22, Чемпионлар лигасида 7 ва кубокда 3 та голга муаллифлик қилди. Француз ҳужумчиси жамоаси билан Ла лиганинг бронза медалига сазовор бўлиб, Чемпионлар лигаси финалига чиқишга муваффақ бўлди. 
  
8. Гонсалвес Оливейра (“Бенфика”) – 35 гол 
Бразилиялик супер ҳужумчи Португалия чемпионатида 31 гол билан тўпурар бўлди ва “Бенфика”нинг чемпион бўлишига муносиб ҳисса қўшди. Оливейра мавсум давомида умумий ҳисобда 35 гол киритди ва терма жамоага лойиқ эканлигини исботлади. 
  
 
7. Гонсало Игуаин (“Наполи”) – 38 гол 
Игуаин “А” серияда 36 гол урган ҳолда, чемпионат рекордини ўрнатди. Аргентиналик ҳужумчи еврокубокларда атиги 2 гол урди. Гонсало Неаполликлар билан чемпионат кумуш медалларига сазовор бўлди. 
  
 
6. Пьер Эмерик Обамеянг (“Боруссия” Дортмунд) – 39 гол 
Габонлик футболчи Бундеслигада 25 гол билан иккинчи тўпурар бўлган бўлса, Европа лигасида 11 та ва кубок баҳсларида 3 та гол киритди. Обамеянг Дортмундликлар билан чемпионат кумуш медалларини қўлга киритди. 
  
 
5. Лионель Месси (“Барселона”) – 41 гол 
Месси бу мавсумни камтарона ўтказди. Аргентиналик Ла лигада 26, кубокда 5, Чемпионлар лигасида 6 ва бошқа турнирларда 4 та гол киритишни уддалади. Лео ушбу мавсумда Ла лига, Европа суперкубоги ва клублар ўртасидаги мундиалда зафар қучди. 
  
 
4. Роберт Левандовски (“Бавария”) – 42 гол 
Левандовски 30 гол билан Бундеслига тўпурари бўлди. У шунингдек кубокда 3 та ва Чемпионлар лигасида 9 та голга муаллифлик қилди. Полшалик ҳужумчи “Бавария”нинг Германия чемпиони бўлишида муносиб улуш қўшди. 
  
 
3. Златан Ибрагимович (“ПСЖ”) – 48 гол 
34 ёшли ҳужумчи Франция чемпионатида 31 учрашувда 38 гол уриб, рекорд ўрнатди. У кубок ва Чемпионлар лигаси баҳсларида 5 тадан тўп киритишни ҳам уддалади. Ибрагимович мавсум давомида жами 48 гол урган ҳолда, Парижни ёруғ юз билан тарк этди. 
  
 
2. Криштиану Роналду (“Реал Мадрид”) – 51 гол 
Роналду чемпионатда 35 гол билан иккинчи тўпурар бўлган бўлса, Чемпионлар лигасида 16 гол билан мутлоқ тўпурар бўлиб турибди. Португалиялик ҳужумчи футбол тарихида кетма-кет 6 мавсум давомида 50 тадан ортиқ гол урган ягона футболчига айланди. Агар у Миландаги финалда бир гол урса, Чемпионлар лигасидаги рекордини такрорлайди. 

  


1. Луис Суарес („Барселона“) – 59 гол 
Мавсум давомида энг кўп гол урган футболчи Суарес бўлди. Уругвайлик Премьерода 40 гол киритиб Роналду ва Мессининг гегемонлигига барҳам берган ҳолда, “Пичичи” ва “Олтин бутса” совринларини қўлга киритди. Шунингдек у Чемпионлар лигасида 8 та, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Испания кубогида 5 тадан, ҳамда суперкубокда 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Луис “Барса”га келгунга қадар 11 йиллик фаолияти давомида 4 та соврин ютган бўлса, Каталониядаги икки мавсумида 7 та кубокка эга чиқди. 
  
Фурқат Юсупов тайёрлади 
Месси "Реал"чилар билан дўст (фотогалерея)

Манба: sports.uz
Киритилди: 16:24, 19.05.2016.
Ўқилди: 5627 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.