21 май (шанба), 16:30
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Навбаҳор» (Наманган)
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
Умумий ҳисоб: 1-0
21 май куни Қўқондаги «Марказий» ўйингоҳда Ўзбекистон Кубоги доирасида галдаги «водий дерби»си бўлиб ўтади. 1/8 финалнинг жавоб учрашувида «лочинлар»га "Қўқон-1912" жамоаси рақиб бўлади.
Ўзаро ўйинлар ҳақида гап кетганда, Ўзбекистон Кубоги доирасида бу жамоалар ўзаро уч марта майдонга тушишган. 1992 йили финалда, 1995 йили эса чорак финалда.
1992 йилги финал учрашувининг асосий ва қўшимча вақтларида ҳисоб очилмаган бўлса, пенальтилар сериясида «Навбаҳор» 6:5 ҳисобида ғалаба қозониб, биллур соврин эгасига айланган.
1995 йили эса бу жамоаларнинг йўли чорак финалда кесишган. Қўқондаги баҳсда майдон эгалари 4:3 ҳисобида рақибдан устун келишган. Намангандаги жавоб учрашувида эса 2:0 ҳисобида “Навбаҳор” ғалаба қозонган ва ярим финалга йўлланма олган.
Энг қизиғи, жамоамиз ўша мавсумда ҳам Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланишган эди.
1/8 финалнинг дастлабки учрашувида "Қўқон-1912" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Наманганда ўтган учрашувнинг 68-дақиқасида Отабек Зокировнинг голи қўқонликларга ғалаба келтирганди.
Икки ўйин натижасига кўра, «Навбаҳор» ғолиб бўлгудек бўлса яна аввалги ёқимли анъаналар давом этармикин? Нима бўлган тақдирда ҳам ҳар бир учрашувда жамоамиздан ғалабалар кутиб қоламиз!