Кириш Регистрация
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе 2-0 Лечче
07/12 18:00 Эльче 3-0 Жирона
07/12 19:00 Брайтон 1-1 Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри 1-0 Рома
07/12 20:15 Валенсия 1-1 Севилья
07/12 21:30 Фулхэм 1-2 Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио 1-1 Болонья
07/12 22:30 Эспаньол 1-0 Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Абдумалик Абдуллаев: “Андижон” ҳар қандай ўйинда фақат ғалаба учун ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқич жавоб ўйинлари бўлиб ўтади.

Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида “Андижон” – “Қизилқум” учрашуви соат 17:00да старт олади. Бўлажак баҳс олдидан “бургутлар”нинг тезкор футболчиси Абдумалик Абдуллаев ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Кубок ўйинида ҳам жамоамиз имкон қадар ўз олдига узоқроққа боришни мақсад қилиб қўйган. Шу боис “Қизилқум”га қарши баҳс ҳам биз учун ниҳоятда муҳимдир. Айниқса ўз ишқибозларимиз кўз ўнгида фақат ғалаба учун ўйнашимиз керак. Буни яхши тушуниб турибмиз. Насиб қилса бугун кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритамиз.

- “Қизилқум”олий лиганинг ўртамиёна жамоаларидан бири. Рақибни ҳурмат қиламиз. Жавоб ўйини олдидан жуда яхши имкониятга эгамиз. Дастлабки учрашувда сафарда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Аммо шунга қарамай биз жавоб учрашувига жиддий қарадик ва юқори даражада тайёргарлик кўрдик. Яқинда чемпионат доирасида Навоийда ушбу рақибимизга 2:1 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Энди биз ҳам бунга муносиб равишда жавоб қайтаришимиз лозим.

- Майдонга тушишга тайёрман. Агарда мураббийлар ишонч билдирса, берилган имкониятдан унумли фойдаланиб, жамоамга фойда келтиришга харакат қиламан. Насиб қилса бугун жорий мавсумдаги голларим сонини очаман, – дейди Абдумалик Абдуллаев.

Манба: sports.uz
Киритилди: 15:02, 21.05.2016.
Ўқилди: 2929 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.