"МЮ" ярим химоячиси Жесси Лингард Англия Кубоги финалида ғалаба топини киритгани ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Бу тасаввур қилиб бўлмас ҳис туйғу. Мавсумни яхши нотада якунлаш учун кубогни ютганимиз жуда зўр бўлди. Майдон трибуналарида ўз яқинларинг, дўстларинг кўз ўнгида совринни ютишинг бу жуда ажойиб.
Менинг голим? Шунчаки копток оёғимга жуда қулай келиб қолди, ва мен бу ҳолатда яхшигина зарба беришимни ҳис қилдим. Бахтимга бу ҳолат гол билан якунланди", - дейди футболчи.