28 май куни Мадриднинг "Реал" клуби ўз ҳамшаҳарлари ҳисобланган "Атлетико" клубига қарши мавсумнинг сўнгги ва энг муҳим учрашувида майдонга тушади.
Ҳозирда "Реал" таркибини ташкил этаётган 22 нафар футболчидан 9 нафари Мадрид дербисида ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишга эришганлар.
Шулардан Рамос, Бейл, Марсело ҳамда Роналду 2 йил олдин Лиссабондаги финалда ҳам "матрасчи"лар дарвозасини ишғол этганлар. У
муман олганда "Атлетико" дарвозасига Роналду 15 та тўп киритган бўлса, Бензема ҳамда Рамос учтадан, Марсело эса 2 бор мазкур "Мадрид дербисида" гол киритишга эришган.
Бейл, Хамес, Хесе, Пепе ва Арбелоа эса ҳамшаҳарлари дарвозасини бир маротабадан забт этганлар.