Швециялик футболчи Златан Иброҳимович Жозе Моуриньо қўлостидаги "Манчестер Юнайтед" жамоасининг биринчи трансфери бўлишга яқин турибди. Бу ҳақда "Сан" нашри хабар берди.
— Баъзи пайтларда зўр футболчи эканимга ўзим ҳам ишонмай қоламан, — дейди Златан. — Бундан ҳатто кулгим қистайди.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньонинг "МЮ"га расман тайинланиши айрим расмиятчиликлар туфайли кечикмоқда. Инглиз матбуоти хабарига кўра, расмий хабар жума куни эълон қилинади.