«Барселона» жамоаси «Реал»нинг ироқлик мухлислари ҳалок бўлиши муносабати билан Twitter’даги расмий саҳифасида ҳамдардлик билдирди.
«Терроризм яна бир бор ‘Реал’нинг Ироқдаги мухлислари ҳаётига зомин бўлди. ‘Барселона’ ушбу муносабат билан ҳамдардлик ва далда билдиради», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 4 нафар қуролланган террорчи Баакуба шаҳрида «Реал» ва «Атлетико» клублари ўртасидаги Европа Чемпионлар Лигаси финали намойиши бўлиб ўтаётган хонага бостириб кириб, ишқибозларни ўққа тутган. Дастлабки маълумотларга кўра, 12 киши ҳалок бўлди, яна 8 нафари турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.