ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер, ташкилотнинг собиқ бош котиби Жером Вальке ва унинг ўринбосари, молиявий директор вазифасини бажарган Маркус Каттнер кейинги 5 йил давомида ФИФА ҳисобидан жами 80 млн. доллар миқдоридаги маблағни бонуслар кўринишида ўз ҳисобларига ўтказиб олишган. Бу ҳақда AP хабар тарқатди.
Йозеф Блаттер ЖЧ-2014 ва ЖЧ-2018 учун бонуслар кўринишида 38 миллион 380 минг доллар, Жером Вальке – 40 миллион 198 минг доллар (11,1 миллион доллари – ЖЧ-2018 учун), Маркус Каттнер – 11 миллион 842 минг доллар (4,5 миллион доллар – ЖЧ-2018 учун) олган.
Яқинда Швейцария прокуратураси томонидан ФИФАнинг Цюрихдаги қароргоҳида тинтув ўтказилиб, бир қатор ҳужжатлар олиб кетилганди. Ҳуқуқшунос Билл Буркнинг айтишича, ФИФАнинг собиқ уч нафар амалдори "қинғир йўл орқали бойиш" мақсадида амалга оширган ҳаракатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар қўлга киритилган.
Холанд фаолиятини қаерда давом эттирмоқчи эканини ҳал қилди [3594]
«Реал» Ла Лига президентини истеъфога чақириб, расмий баёнот эълон қилди [3107]
"Реал" Рюдигер билан хайрлашмоқчи: ҳимоячига янги даъвогар пайдо бўлди [2963]
Флик: «Яхши янгилик бор» [2845]
“Тайсонни рад этган афсона”: 3 карра Олимпиада чемпиони кўчадан овқат қидирмоқда (видео) [2827]
«Реал»ни ёзда текинга келган ярим ҳимоячи тарк этиши мумкин [2433]
Флик Ямални огоҳлантирди [2129]
Флик ва Деку "Барселона"га қайси футболчини олиб келиш борасида келиша олмаяпти [1950]
Месси учун тарихий кун! [1810]













