Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Превью. Евро-2016. A гуруҳи. Франция

Баҳо:
+ | -

Еврога қандай етиб келишди? Жорий спорт формаси.

Франция турнир мезбони бўлгани учун саралашда қатнашмади. ЖЧ-2014 дан сўнг 20 дан ортиқ ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишди : 14 ғалаба, 2 дуранг ва 4 мағлубият. Бразилия, Бельгия, Англия ва энг ажабланарлиси Евро-2016 да бир гурухда бўлган Албанияга хам мағлуб бўлишди. 2016 йилда 4 та ўйинда майдонга тушиб, барчасида ғалаба қозонишди. Ўтказилган ўртоқлик ўйинлари хужум чизиғини кучли эканлиги билан бирга химояни яхши эмаслигини кўрсатиб берди.

Олдинги турнирлардаги натижалари.

“Учранглилар” Евро-1984 ва 2000 ғолиблари саналишади. ЖЧ-2006 вице чемпионлари, драматик финалда Италия терма жамоасига ўйинни бой беришган(Зиданни Матераццига афсонавий калла зарбаси ўшанда бўлганди)

Охирги ўн йилликда деярли хеч нарсага эриша олишмади: 2008 ва 2010 йилларда гурухда қолиб кетишди, 2012 ва 2014 йилларда эса ¼ дан  турнирни тарк этишди.

Мураббий.

Дидье Дешам. ЖЧ-98 ва Евро-2000 да ғолиб бўлган “Олтин авлод” вакили. Мураббий сифатида Монако билан ЧЛ-2004 финалчиси, Марсел билан Франция чемпиони, Кубок эгаси, Франция Суперкубоги сохиби. Сўнгра Ювентус билан В серияда фаолият олиб борди. Ва нихоят 2012 йилда терма жамоани Лоран Бландан қабул қилиб олди.

Таркиб. Йўқотишлар. Кучли ва кучсиз томонлар

Схема. 4-3-3

Йўқотишлар. Зума, Дебюши, Варан, Матьё, Сако, Диарра. Термага чақирилмаганлар: Бензема, Вальбуэна, Гамейро, Ляказетт.

Дарвозабон. Жамоа сардори. Уго Льорис. Тотенхэмда ажойиб мавсумни ўтказди – Де Хеа билан бир хилда лигада энг кам тўп ўтказган дарвозабон бўлди.

Химоя. Асосан 5 француз. Айнан шу чизиқда йўқотиш катта. Санья ва Эвра(33 ва  35 ёш) – хизмат кўрсатган фахрийлар, лекин ёш барибир ўз сўзини айтади, тезкор қарши хужумларни ўтказиб юборишлари мумкин. Мангаля ва Косельни хам ҳеч качон ҳимояни қўрғонга айлантира олишмайди, худди шунингдек Рами хам. Жалле, Умтити ва Динь.... Келинг, ярим химояга ўтамиз.

Ярим химоя. Франциянинг асосий кучи мана шу ерда. Погба, Матюиди, Пайе ва Канте хар қандай рақиб ярим химоясига қарши тура олади. Уларда юксак иқтидор ва махорат бор. Погьбадан Европани энг умидли ўйинчиси сифатида доим мўъжиза кутишади, Пайе эса тан олинмаган иқтидор ва стандартлар ижрочиси, Канте эса бу мавсумда Лестерни чемпион бўлишида мухим рол ўйнади. Қолган футболчилар – Кабай, Шнедерлен, Сиссоко исталган пайтда юқоридагиларни ўрнини боса олади. Кингсли Коман эса Бавариядаги ўйини орқали, ёш бўлишига қарамасдан, ким эканлигини исботлаб қўйди.

Хужум чизиғи. Асосий хужумчи Бензема, Евро бахсларини бошқа иш билан – операторлик билан банд бўлганлиги учун ўтказиб юборади. Албатта бу хазил (Вальбуэна билан боғлик иш учун). Шундай қилиб хужумда Гризманн, Жиру ва Марсьялл.  Албатта бу учликни ўта кучли деб айтиш нотўғри бўларди, Марсялл энди тезлик оляпти ўз клубида(Решфордчалик эмас албатта), Жиру хам стабил хужумчи эмас. Гризманндан эса кўп нарса кутса бўлади тўғриси,  Атлетикода ажойиб мавсум ўтказди.

Турнирга иштиёқ. Айнан нимани эвазига турнир ғолиби бўлиш мумкин?

Ўз уйингда деворлар хам ёрдам беради дейишади, улардан энг камида ярим финални кутишяпти. Гурухда 1 ўринни олишлари талаб этилади, шунда уларга 1/ 8 бахсларида C/D/F гурухи 3 ўрин сохиблари рўбарў келишади. ¼ финалда эса B/F гурухини 2 ўрин сохиблари дуч келиши мумкин. Ярим финалда уларга  Германия/Бельгия/Италия жамоаларидан бири рўбарў келиши мумкин. Ана унда француз дружинаси қандай натижа қайд этади, бир нарса дейиш қийин. Финалда эса улар қоқилиши мумкин. Қисқаси, тахминимиз : финал ва 2 ўрин.

                                                                                                                                            Обиджон Ғозиев

 

Манба: offsayd.uz
Киритилди: 09:04, 08.06.2016.
Ўқилди: 3777 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.