Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Россия термасининг Евродаги дебютант футболчилари

Баҳо:
+ | -

Россия термаси сафида бир қатор футболчилар нуфузли турнирда ўз дебютларини нишонлашади.

Русларнинг Евро-2016 даги қалдирғочлари билан танишинг:

Гильерме

Асли Бразилиялик бўлган дарвозабон мана тўққиз йилдирки Москва "Темирйўлчилари" дарвозаниси қўриқлаб келмоқда. Гиля ўз интервьюларида Россия термаси учун ўйнаш нияти борлигини яширмаган ва охир оқибат ўтган йилнинг ноябрь ойида Россия фуқаролигини қабул қилди. Ушбу йилнинг март ойида терма жамоадан таклиф олди ва Литва қарши учрашувда ўз дебютини нишонлади.
Гильерме учун Евро дастлабки катта турнир хисобланади.




Роман Нойштедтер 


Романнинг Россия фуқаролигини олиши тўғрисида маълумотлар ўтган йилнинг ноябрь ойида авж олганди, ушбу масалага шу йилнинг май ойида нуқта қўйилди. Нойштедтер 4-йилдан бери Германиянинг "Шальке-04" жамоаси шарафини химоя қилиб келмоқда, 2012-йили Роман Германия термаси сафида ўз дебютини ўтказган. "Немис машинаси" учун 2 ўйинда майдонга тушишга улгурган қахрамонимиз ушбу йилнинг 1 июнь санасида Россия термаси сафида Чехияга қарши учрашувда дебют ўйинини ўтказди.




Александр Головин


Яқиндагина 20 ёшни қаршилаган Саша 2013-йил ўсмирлар ўртасида ўтказилган Европа чемпиони саналади, 2015-йил ёшлар ўртасида ўтказилган Европа чемпионатида кумуш медал соҳиби бўлган. Терма жамоа бош мураббийининг ёқимтойи Головин Белоруссияга қаши ўйинда ўз дебют қилган ва ўз ҳисобига дастлабки тўпни ёзиб қўйишга улгурган. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги евроларда иштирок этган Саша катта турнирда хам ўзини намойиш қилса ажаб эмас.




Артём Дзюба


Россиялик мухлисларни Артёмдан умидлари катта, негаки у Евро саралаш ўйинларида терма жамоасининг тўпурари бўлди. Жуссаси катта бўлган хужумчи турнирда рақиб химоячилари учун ҳақиқий бош оғриқ бўлиши табиий. Дзюба термаси сафида 18 ўйинда майдонга тушиб ўз ҳисобига 9 та гол ёзиб қўйишга улгурган.




Фёдор Смолов


Бу мавсум Смолов учун бўлди десак хато қилмаган бўламиз, Фёдор Россия Премьер Лигасида тўпурар футболчи бўлгани билан бир қаторда Краснодар таркибида энг яхши футболчи номини хам ўзиники қилиб олди.   РФПЛ тўпурари бу ишни евро баҳсларида хам қайд эта оладими? Буни вақт кўрсатади...



                                                                                                                                                             Бобур Икромов

Манба: offsayd.uz
Киритилди: 09:12, 08.06.2016.
Ўқилди: 3697 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик