Испания термаси ҳимоячиси Жерар Пике ўз жамоасини Евро-2016да фаворит деб ҳисобламаслигини таъкидлаб ўтди.
«Кетма-кет учинчи марта Еврода ғоли чиқиш — бетакрор натижа бўларди. Лекин биз фаворит эмасмиз. Грузияга қарши ўйиндаги мағлубият буни кўрсатди. Биз тасодиф туфайли ютқаздик, аммо Франция, Германия каби рақиблар борки, улар биздан кучли бўлиши мумкин. Аммо Испания терма жамоаси Евро-2008 ва ЖЧ-2010 арафасида ҳам фаворит дея ҳисобланмаганди. Жамоамизда яхши футболчилар йиғилган.
Ўйлайманки, бизнинг даражамиз юқори. Ҳозирда жуда яхши авлод терма жамоага кириб келмоқда. Иқтидорли ёшлар кўп. Умид қиламан, ўз вазифамизни яхши бажара оламиз. Юзта ўйиндан биттасида аниқ ютазасан, бу айнан Грузияга қарши ўйинга тўғри келди. Мағлубиятни қабул қилиб, қаерда хато қилганимизни аниқлаб, олдинга ҳаракат қилишимиз керак.
Бундай ўйин катта танқидларни келтириб чиқарганини яхши тушунаман. Евро биз учун душанба куни бошланади. Чехия терма жамоаси устидан ғалаба барча нарсани ўзгартиради, инсонларга оптимист руҳ бағишлайди».