Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Евро-2016 ўйинларига соябонлар ва лазер указкалар олиб келиш тақиқланади

Баҳо:
+ | -

Францияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионати ташкилотчилари мухлисларга стадионларга туалет қоғози, лазер указка ва соябонлар олиб келишни тақиқлашди. Бу ҳақда 10 июнда маълум қилинди.

Стадионга олиб кириш тақиқланган буюмлар рўйхатига шунингдек дронлар, шлемлар, ҳар қандай идиш (жумладан, қоғоз идиш), пиротехниканинг барча тури, мегафонлар ҳамда шовқин чиқарувчи электр ва механик қурилмалар киритилди. Мухлислар ўйинларга эни, баландлиги ва чуқурлиги 25 сантиметрдан ошмайдиган сумкалар олиб келишларига рухсат берилди. Байроқларга келинса, уларнинг эни ва баландлиги мос равишда 2 метрга 1,5 метрдан ошмаслиги керак.

Бундан ташқари, мухлисларга ўзлари билан алангаланувчи суюқликлар, спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар, санчувчи ва кесувчи буюмлар, исталган турдаги қурол ва профессионал видеотасвир қурилмаларини олиб келиш ҳам тақиқланди.

Евро-2016 учрашувлари 10 июндан 10 июлгача Франциянинг 10 та шаҳрида бўлиб ўтади. Мусобақа финали 10 июлда Франциянинг бош футбол майдони "Стад-де-Франс"да бўлиб ўтади. Шу майдонда Францияга жаҳон чемпионлигини олиб келган 1998 йилги жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтган. 

Манба: kun.uz
Киритилди: 08:34, 10.06.2016.
Ўқилди: 2724 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.