Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Евро-2016га қайси клубдан неча нафар футболчи чақирилган?

Баҳо:
+ | -

Мана, орзиқиб кутилган Европа чем-пионатини ҳам бошлаб олдик. Қуйида биринчилик ҳақидаги туркум маълумотлар давоми ўлароқ, вакиллик ма-саласига эътибор қаратсак. Қизиқ, Франция яшил майдонларида қайси лига вакиллари кўп, терма жамоаларга футболчи юбориш бўйича ким «чемпион»? Қайси терма жа-моада маҳаллий футболчилар кўп ва аксинча, қай бири фақат легионерлардан ташкил топган?

*** Евро-2016 учун  жами 552 нафар футболчи рўйхатдан ўтказилди, шулардан 139 нафари, яъни 25 фоиздан кўпроғи Англияда ўйнайди.

*** Англия терма жамоаси сафида бирор легионер йўқ - Рой Хожсоннинг 23 нафар шогирди ҳам туманли ўлкада тўп суради.

*** Англия чемпионшипи Евро-2016га футболчи юбориш масаласида жаҳон лигалари орасида 7- ўринда. АПЛ (Англия), примеро (Испания), бундеслига (Германия), «А» серияси (Италия), Лига1 (Франция), ПЛ (Россия) ва супер-лига (Туркия)дангина кўпроқ вакил бор. Умуман, чемпионшипда ўйновчи 31 нафар футболчи Европа чемпионати «заявка»сидан жой олган.

*** Англия биринчи ва иккинчи лигаси (ҳисоб бўйича 3 ва 4-дивизионлар)дан ҳам футболчи бор - тегишлича 4 ва 1 нафардан.

*** Умумий ҳисобда айтсак, жами 49 нафар футболчи турли мамлакатларнинг қуйи лигасида ўйнайди. Жумладан, нақ 36 нафар футболчи Англиянинг 3та қуйи дивизионидан чақирилган.

*** Словакия ҳамда Швеция термалари энг «аралаш» таркибга эгалар. Уларнинг футболчилари нақ13тадан чемпионатдан чақирилган.

*** Евро-2016га энг кўп футболчи «Ювентус» ва «Ливерпуль» клубларидан чақирилган - 12 нафардан.

*** Испания терма жамоаси сафидан жой олган 19 нафар футболчи ЕЧЛ-2015|2016да ўйнаган.

*** 5 нафар футболчи Осиё лигаларидан таклиф этилган (Қатар - 3 нафар, Австралия  ва Саудия Арабистони - 1 нафардан).

*** КОНКАКАФ минтақасидан эса 4 нафар футболчи бор (MLS - 3 нафар, Мексика - 1 нафар).

Евро-2016га энг кўп футболчи юборган клублар

12 - «Ювентус» ва «Ливерпуль»

11 - «Тоттенхэм»

10 - «Манчестер Юнайтед»

9 - «Барселона», «Бавария» ва «Фенербахче»

8 - «Арсенал», «Базель», ЦСКА, «Реал» ва «Рома»

Евро-2016га энг кўп футболчи юборган лигалар

103 - Англия премьер-лигаси

57 - Германия бундеслигаси

52 - Италия «А» серияси

36 - Туркия  супер-лигаси

34 - Испания примероси

33 - Россия премьер-лигаси

31 - Англия чемпионшипи

Евро-2016га бир нафар футболчи юборган мамлакатлар (лигалар)

Австралия - Аарон Хьюз (Шимолий Ирландия, «Мельбурн Сити»)

Озарбайжон - Анси Аголи (Албания, «Қорабоғ»)

Хитой - Бурак Йилмаз (Туркия, «Пекин Гуоан»)

Исроил - Овидиу Хован (Руминия, «Хапоэль» Б.Ш.)

Лихтенштейн - Армандо Садику (Албания, «Вадуц»*)

Қозоғистон - Анатолий Тимошук (Украина, «Қайрат»)

Мексика - Андре Пьер-Жиньяк (Франция, «Тигрес»)

Канада - Лоран Симан (Бельгия, «Монреал Импакт»)

Саудия Арабистони - Лучан Синмертян (Руминия, «Ал-Иттиҳод»)

* Лихтенштейнда фақат кубок ўйинлари ўтказилади, «Вадуц» эса Швейцария чемпионатида ўйнайди.

Маҳаллий чемпионат футболчиларини энг кўп чақирган терма жамоалар

23 - Англия

22 - Россия

18 - Италия

Маҳаллий чемпионат футболчиларини умуман чақирмаган ёки энг кам чақирган терма жамоалар

0 - Исландия, Шимолий Ирландия, Уэльс*

1 - Австрия

* Уэльс термасининг 2 нафар футболчиси АПЛда ўйнайдиган «Суонси»дан чақирилган.

Шаҳзод ХОЛБОЕВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:11, 16.06.2016.
Ўқилди: 10814 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [3141]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3014]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2751]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2443]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2340]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2295]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2286]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2121]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [1988]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [1914]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.