Кириш Регистрация

Евро-2016. Мусобақада амалга оширилмаган илк пенальти муаллифи — Криштиану Роналду

Баҳо:
+ | -

Францияда давом этаётган Европа чемпионати гуруҳ босқичининг 2-тури якунланиш арафасида амалга оширилмаган дастлабки пенальти қайд этилди.

"F" гуруҳи жамоалари — Португалия ва Австрия терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг 79-дақиқасида Никола Рицциоли австрияликлар дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини тепган Криштиану Роналду имкониятдан фойдалана олмади. Тўп устунга тегиб қайтди. Натижада португалияликлар бу ўйинда дуранг ўйнади (0:0).

Бу Евро-2016да голга айлантирилмаган илк пенальти бўлди. Бунгача турнирда Богдан Станку (Руминия, 2та), Томаш Нецид (Чехия) ва Гильфи Сигурдссон (Исландия) 11 метрли жарима зарбаларидан самарали фойдаланишганди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:37, 19.06.2016.
Ўқилди: 11881 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик