Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

The Guardian: Франциядаги тартибсизликлар Кремль томонидан уюштирилган

Баҳо:
+ | -

Буюк Британия ҳукуматининг юқори мартабали амалдорларидан бирининг фикрича, Францияда россиялик ва англиялик ишқибозлар ўртасида тўқнашувлар рўй бериши Кремль томонидан ташкиллаштирилган. Бу ҳақда The Guardian хабар берган.

Манба маълумотига кўра, тўқнашувларда иштирок этган россиялик мухлисларнинг кўпчилиги аслида Россияда кучишлатар тизимлар вакиллари ҳисобланишади.

Нашрнинг қайд этишича, фанатлар етарлича уюшган ҳолда ҳаракат қилган ва уларнинг ҳар бир ҳаракатлари олдиндан мувофиқлаштирилган.

"Бу ҳодисалар Путиннинг гибрид урушини кенгайтиришдаги ҳаракатлари давомидир", дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни Европа чемпионати гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида Марсель шаҳрида бўлиб ўтган Россия ва Англия терма жамоалари учрашувидан олдин икки терма жамоа мухлислари ўртасида шаҳарда бир неча бор тўқнашувлар бўлиб ўтди ва ўнлаб кишилар жароҳатланди.

Ўйин тугагач эса, "Велодром" стадионидаги россиялик мухлислар гуруҳи инглиз фанатлар ўтирган трибунага бостириб кириб, инглизларни калтаклашди ҳамда байроқларини тортиб олишди. Трибунадаги вазият юзасидан УЕФА Россияга қарши интизомий иш очиб, Россия футбол иттифоқини 150 минг евро миқдорида жаримага тортди ҳамда миллий терма жамоани шартли равишда турнирдан четлатди.

Кейинроқ, Марсель кўчаларидаги тартибсизликлар бўйича Франция ҳукумати россиялик 3 нафар мухлисга қамоқ жазоси тайинлади.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 11:33, 19.06.2016.
Ўқилди: 7472 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик