Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Евро-2016. Франция биринчи, Швейцария иккинчи ўрин билан нимчоракфиналга чиқди

Баҳо:
+ | -

«А» гуруҳининг сўнгги турида Франция ва Швейцария терма жамоалари ўзаро куч синашдилар. Жамоалар ўйинда ортиқча таваккал қилмасдан, жуда эҳтиёткорона ўйин намойиш қилишди. Натижада ўйинда ҳисоб очилмади. Франция гуруҳда биринчи, Швейцария иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқди.

Биринчи бўлимда Швейцария тўпга эгалик қилишда устун бўлди. Франция эса хавфли қарши ҳужумларни уюштириб турди.

11-дақиқада Сиссоко узоқ масофадан зарба йўллаганида, дарвозабон Зоммер тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди. Тўп унинг қўлидан чиқиб кетиб, дарвоза тўсинига тегди! Орадан бироз ўтгач, Погба жарима майдонига кириб келиб, яқин масофадан кучли зарба йўллади. Зоммер маҳорат билан тўпни қайтара олди!

18-дақиқада Погба ҳисобни очишга жуда яқин эди. Унинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсинига тегди!

Швейцариянинг хавфли вазиятлари камроқ бўлди. 21-дақиқада Мехмеди узоқдан Франция дарвозасини "ўққа" тутди. Тўп жуда ноаниқ кетди

Иккинчи бўлимда ҳам ўйин сурати ўзгармади. Боз устига, параллель равишда бўлиб ўтаётган Руминия – Албания ўйинида албанияликлар ҳисобни очгач, бу ўйиндаги дуранг ҳар иккала терма жамоани қониқтириши ойдинлашди. Натижада хавфли вазиятларни деярли кўрмадик.

Шундай бўлса-да, Франция бугунги ўйинда ғалабага яқинроқ эди. 58-дақиқада Гризманн жамоадоши Жиньяк билан тўпни девор услубида ўйнаб, жарима майдони марказидан қулай вазиятга чиқиб зарба йўллади. Зоммер тўпни маҳорат билан қайтарди!

75-дақиқада эса омад яна швейцарияликлар томонда бўлди. Сиссоко ўнг қанотдан жарима майдонига яқинлашиб, тўпни жарима майдонига етказди. Чап қанотдан қулай вазиятга чиқиб келган Пайе кучли зарба йўллаганида, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Сўнгги дақиқаларда жамоалар ортиқча чираниб ўтирмадилар ва керакли натижани ушлаб қолдилар. Франция биринчи ўрин, Швейцария эса иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқди. Руминияни мағлуб этган Албания учинчи ўринни эгаллади ва бошқа гуруҳдаги ўйинларнинг натижасини кутадиган бўлди. Руминия эса уйига равона бўлди.

19 июнь, Лилль, «Пьер-Моруа» стадиони

Швейцария – Франция 0:0

Швейцария – Зоммер, Шер, Родригес, Лихтштайнер, Журу, Шакири (Фернандес, 79), Жака, Бехрами, Жемаили, Мехмеди (Ланг, 86), Эмболо (Сеферович, 74).

Франция – Льорис, Рами, Эвра, Санья, Косьельни, Погба, Кабай, Коман (Пайет, 63), Сиссоко, Гризманн (Матюиди, 77), Жиньяк.

Огоҳлантиришлар: Рами (25), Косьельни (83).

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:04, 20.06.2016.
Ўқилди: 4033 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.