Кириш Регистрация

Уэльс ва Россия ўртасидаги ўйин юқори кучайтирилган режимда ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Бугун Тулуза шаҳрида Уэльс ва Россия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўйинга қўшимча 600 нафар полиция ходими жалб этилди. Бу ҳақда "Индепендент" нашри хабар берди.

Тўғри, миллионлар ўйинини севган ҳар бир мухлис ҳар бир ўйинга ўзгача иштиёқ ва ҳиссиёт билан қарайди. Лекин бу ўйин давомида рақиб мухлисларига тажовуз ўтказиш ёки уларни ҳақоратлаш дегани эмас. Россия бу нуфузли турнирда ўтказган ўзининг биринчи ва иккинчи ўйинларида бироз “жонбозлик” кўрсатиши оқибатида УЕФА Федерацияси томонидан жамоа шартли равишда дисквалификация қилинди.

Уч нафар россиялик мухлис ҳаракатлари учун ҳибсга олинган. Шунга қарамай, Россия футбол ишқибозлари қўмитаси рақиб мухлислари россиялик ишқибозларнинг ушбу можароларни келтириб чиқаришига сабаб бўлди, деб маълумот берган.

Бироқ, ўйин қандай натижа билан тугашидан қатъи назар, бу футбол, жанг майдони эмаслигини ҳеч ким ёддан чиқармаслиги лозим.

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 17:20, 20.06.2016.
Ўқилди: 4977 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик