Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Шавкат Саидов: “Намангандан ютуқ билан қайтиш фурсати бугун экан”

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” ва “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач, “Металлург” жамоаси бошлиғи Шавкат Саидов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Бугун ажойиб ўйинни гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда тенг курашлар остида ўтди. Хавфли вазиятлар яратиш бўйича бироз устунликка эришдик. Танаффусдан кейин жамоамиз асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, ўзимизга керакли натижани қайд этдик. Ўйиндан олдин ўзаро учрашувлар статистикага эътибор қаратиб, Наманганда жамоамизни ғалаба қозонмаганлигига гувоҳ бўлгандик. “Навбаҳор” ўзаро қарама-қаршиликларда катта устунликка эга эди. Лекин, бу йилги чемпионатда жамоамизни қай тарзда қатнаша олмаётганлигини ўзинглар кўряпсизлар. Яъни саккизта ўйиндан бери мағлубиятсиз серия давом этиб келмоқда. Қачондир Намангандан қачондир ғалаба билан қайтишимиз мумкин эди. Бугун айнан шу тарихий воқеани фурсати етган экан, уч очкони қўлга киритди. Фурсатдан фойдаланиб, йигитларга намойиш этган ўйинлари қа қўлга киритилган ютуқ учун миннатдорчилик билдириб ўтаман. Табиийки, натижадан қониқиш ҳосил қилдик. Ўйин борасида гап кетганида, дастлабки дақиқаларданоқ майдонда иккинчи эмас, аксинча биринчи рақамли жамоа сифатида тўп суришни режалаштиргандик. Футболчиларимиз биринчи бўлимда барча кўрсатмаларни бехато бажаришди. Айнан шу жиҳат ҳисобда олдинга чиқиб олишимизга замин яратди. Танаффусда йигитлардан иккинчи бўлимда кўпроқ ҳимояга эътибор қилишни талаб этдик. Шу сабабли иккинчи бўлимда осон бўлгани йўқ. Айрим вазиятларда дарвозабонимизнинг маҳорати, баъзи ҳолатларда “Навбаҳор” футболчиларининг омадсизликлари дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолишимизга сабабчи бўлди. Кейинги учрашувларда “Навбаҳор” жамоасига омад тилайман.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:22, 21.06.2016.
Ўқилди: 2567 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.