Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Евро-2016. Испания гуруҳдаги пешқадамликни бой берди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси гуруҳ босқичнинг сўнгги ўйинида Хорватияга 1:2 ҳисобида ютқазди ва гуруҳда 2-ўринни эгаллади.

Ўйиннинг 7-дақиқасида ҳисоб очилди. Чиройли комбинация якунида Фабрегас жарима майдонига ёриб кириб, тўпни Моратага оширди. Альваро эса бўш қолган дарвозани яқин масофадан аниқ ишғол этди.

Бўлим якунида Хорватия ҳисобни тенглаштирди. Чап қанотдан Ракитич тўпни жарима майдонига етказганида, Калинич яқин масофадан зарба йўллаб, дарвозани ишғол этди.

72-дақиқада бош ҳакам Хорватия дарвозаси томон пенальти белгилади. Бироқ Серхио Рамос уни аниқ амалга ошира олмади. Марказдан йўлланган зарбани Субашич қайтара олди.

Ўйин якунида эса Хорватия ғалабани илиб кетди. Тезкор қарши ҳужумда Перишич чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва кучли зарба йўллаб, дарвозанинг пастки яқин бурчагини аниқ нишонга олди.

Бу ғалаба Хорватияни биринчи ўринга чиқариб, Испанияни иккинчи ўринга тушириб юборди. Натижада, нимчоракфинал баҳсида Испания – Италия баҳсини кўрадиган бўлдик. Хорватиянинг рақиби эса эртага бўлиб ўтадиган ўйинлардан сўнг аниқланади.

21 июнь, Бордо, «Стад де Бордо»

Хорватия – Испания 2:1 (1:1)

Голлар: Калинич (45), Перишич (87) – Мората (7)

Амалга оширилмаган пенальти: Рамос (72)

Хорватия – Субашич, Срна, Чорлука, Едвай, Врсалько, Рог (Ковачич, 82), Бадель, Перишич (Крамарич, 90), Ракитич, Пьяца (Чоп, 90), Калинич.

Испания – Де Хеа, Хуанфран, Пике, Рамос, Альба, Фабрегас (Алькантара, 84), Бускетс, Иньеста, Сильва, Мората (Адурис, 67), Нолито (Сориано, 60).

Огоҳлантиришлар: Рог (29), Врсалько (70), Срна (70), Перишич (88).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:39, 22.06.2016.
Ўқилди: 4996 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.