Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

"Навбаҳор" - "Бунёдкор". Превью

Баҳо:
+ | -

Эртадан сўнг "Навбаҳор" жамоаси Олий лиганинг 14-турида ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасини қабул қилади.

25 июнь (шанба). 19:00
«Навбаҳор» (Наманган) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар: 
В. Цейтлин (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Ш. Файзиев (Жиззах), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

“Навбаҳор” ва “Бунёдкор” олий лигада жами 18 марта тўқнаш келишган. Шулардан 14тасида тошкентликлар ғолиб бўлишган, 2та ўйинда "лочинлар" ғалабани тантана қилишган. Ўзаро ўйинларда икки бора дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Бунёдкор” фойдасига 39:8 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Бунёдкор” 44 очкони, “Навбаҳор” эса 8 очкони қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ва “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0, “Навбаҳор”нинг энг йирик ғалабаси эса – 2:1. 

Биринчи даврада Тошкентдаги баҳсда учта гол урилган эди. Мезбонлар ҳимоячиси Анвар Ғофуров ҳисобни очган, Достонбек Ҳамдамов "лочинлар" дарвозасига иккинчи голни урганди. Бунга "Навбаҳор" фақат бир бор Санъат Шиховнинг аниқ зарбаси билан жавоб берганди - 2:1. Наманганда ўтган учрашувда эса 88-дақиқада Сато Минорининг ягона голи "қалдирғочлар"га ғалаба келтирганди.

Наманганда ўтган сўнгги беш учрашув: 
26.08.2015 «Навбаҳор» - «Бунёдкор» 0:1
20.09.2014 «Навбаҳор» - «Бунёдкор» 0:0
09.05.2013 «Навбаҳор» - «Бунёдкор» 0:3
13.04.2012 «Навбаҳор» - «Бунёдкор» 2:1
01.11.2011 «Навбаҳор» - «Бунёдкор» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз уйида “Бунёдкор”ни икки марта мағлуб этган. Икки марта дуранг қайд этилган. "Бунёдкор" Намангандан 45марта ғалаба билан қайтган. Охирги уч ўйинда "лочинлар" ўз уйиларида "қалдирғочлар" дарвозасини ишғол қила олишмаган.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 12:16, 23.06.2016.
Ўқилди: 3743 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.