Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Дастлабки давранинг сўнгги синови

Баҳо:
+ | -

Бугун биринчи давранинг охирги тур учрашувларига старт берилади. Шундан сўнг жамоалар таътилга чиқиб кетадилар. Айни пайтга келиб қайси клубларнинг совринли ўринлар учун, кимлар лигада жон сақлаш учун курашишлари деярли аниқланди. Одатимизга кўра, мазкур турда қайд этиладиган натижаларни башорат қилиб кўрамиз.

30 июнь (пайшанба)

«Обод»-«Пахтакор»

Ҳакамлар: О.Тўйчибоев (Фарғона), Р.Нўъмонов (Тошкент), С.Еремеев (Тошкент), А.Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: Д.Роман (Тошкент).

IF башорати: 30-20-50

Олий лига дебютанти ҳисобланган «Обод» 14-турга келибгина сафардаги дастлабки ғалабасини нишонлади. Тошкентликлар бу ишни Андижонда амалга оширдилар. Мазкур турда эса жамоа Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони «Пахтакор»ни қабул қилади. Тўғрисини айтиш керак, «Пахтакор» ўтган йилдаги каби кучли эмас. Хусусан, жамоа 13-турда «Шўртан»га имкониятни бой берди. Аммо «Обод» билан бўладиган учрашувда «Пахтакор» хатосини такрорламаса керак. Шу боис ҳам бўлажак баҳсда «шерлар»нинг ғалабасини тахмин қилишимиз мумкин.

 

«ОлмалиҚ»-«ҚўҚон-1912»

Ҳакамлар: И.Танташев (Бухоро), Б.Қодиров (Бухоро), А.Қўлдошев (Бухоро), И.Ибрагимов (Нукус)

Назоратчи: А.Ҳотамов (Тошкент).

IF башорати: 40-30-30

Одатда олмалиқликлар ўз майдонларидаги учрашувларда имкониятни бой беришмайди. Қўқонликлар эса сафарда унчалик ўзларини кўрсата олмайдилар. Шундай бўлсада, мазкур баҳснинг қизиқарли тарзда кечишини тахмин қилишимиз мумкин. Жамоаларнинг бугунги холатидан келиб чиқадиган бўлсак, ушбу баҳсда Игорь Шквирин жамоаси уч очко ишлайди.

 

«Шўртан»-«Бухоро»

Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон), А.Маражабов (Андижон), З.Абдураҳмонов (Андижон), Д.Жалимов (Нукус)

Назоратчи: С.Эрматов (Тошкент).

IF башорати: 40-30-30

Ўз уйида «Пахтакор»ни доғда қолдирган «Шўртан» муваффақиятни такрорлашга интилиши тайин. Бухороликлар ўйинида эса бироз пасайиш кузатилмоқда. Жамоа 14-турда ўз майдонида «Машъал»га ютқазиб қўйди. Бўлажак учрашувда ғузорликлар кайфиятларини туширмасалар керак. Шу боис ҳам унинг ғалабасини башорат қиламиз.

 

1 июль (жума)

«Машъал»-«Насаф»

Ҳакамлар: Р.Бобомуродов (Навоий), А.Цапенко (Тошкент вил.), А.Снетков (Тошкент вил.), Б.Юлчараев (Гулистон)

Назоратчи: Б.Галеев (Урганч).

IF башорати: 30-30-40

«Қашқадарё дербиси» ҳамиша қизиқарли тарзда кечган. Клублар вилоятнинг энг кучли жамоаси кимлигини аниқлаш учун бор имкониятларини ишга соладилар. Аммо охирги йилларда қаршиликлар «Машъал» ва «Шўртан»га қарши учрашувларда ташаббусга эга бўлишмоқда. Шу жиҳатларни инобатга олсак, эртага «Насаф» ғалаба қозонади.

 

«СўҒдиёна»-«ҚизилҚум»

Ҳакамлар: В.Агишев (Тошкент), Р.Серазетдинов (Тошкент), В.Лушин (Гулистон), Д.Каримов (Тошкент)

Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).

IF башорати: 40-30-30

Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувнинг қизиқарли тарзда кечиши тахмин қилинмоқда. Жорий мавсумни навоийликлар яхши ўтказишмоқда. Мавсум аввалида бўш ўйнаган «Сўғдиёна» эса ҳозирга келиб бироз ўзини тиклаб олган. Шунга қарамай, жамоа стабил ўйин намойиш қила олмаяпти. Бўлажак учрашув ҳақида гапирадиган бўлсак, «Сўғдиёна»нинг ғалабасини тахмин қилишимиз мумкин.

 

«Нефтчи»-«Металлург»

Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), А.Калинин (Қарши), С.Шоюсупов (Тошкент), А.Рубаков (Тошкент)

Назоратчи: А.Попов (Тошкент).

IF башорати: 30-40-30

Жорий мавсумнинг энг кўп муҳокама қилинаётган жамоаси бу «Металлург» бўлса, ажабмас. Бекободликлар пойтахт грандлари билан бўлган ўйинларда ҳам ўзларини йўқотиб қўйишмади. Жумладан, ўтган турда чемпионлик учун асосий даъвогарлардан ҳисобланган «Локомотив» билан жанговар дуранг қайд этишди. «Нефтчи» эса мухлислари кутган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Бу турда фарғоналиклар айнан «Металлург»ни қабул қилишади. Ўйиннинг водийда ўтишини инобатга олсак, эртага дуранг қайд этилади.

 

«Локомотив»-«Бунёдкор»

Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), Д.Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: Ғ.Каримов (Тошкент).

IF башорати: 40-30-30

Турнинг марказий учрашувини Осиёнинг энг яхши ҳаками Равшан Эрматов бошқаради. Бу баҳсда ҳар қандай ҳисоб қайд этилиши мумкин. Зеро, майдонга мамлакатимизнинг энг кучли клублари тушишади. Аммо айрим жиҳатларни инобатга оладиган бўлсак, эртага «Локо» кичик ҳисобда зафар қучади.

 

«Навбаҳор»-«Андижон»

Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), А.Сидоров (Тошкент), Д.Сайлалов (Тошкент), Р.Кападзе (Фарғона)

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

IF башорати: 40-30-30

«Водий дербиси»да жамоаларнинг қандай ўринларда бораётганлари аҳамиятсиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам улар қўшни вилоят клубини мағлубиятга учратишга ҳаракат қилишади. Эртага мавсумнинг икки омадсиз клуби куч синашади. Аммо юқорида айтганимиздек, бу баҳсда «Навбаҳор»нинг ҳам, «Андижон»нинг ҳам қайси ўринда бораётгани аҳамиятсиз. Аммо жамоаларнинг бугунги ҳолатидан келиб чиқадлиган бўлсак, наманганликларнинг ғалабаларини тахмин қиламиз.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:56, 30.06.2016.
Ўқилди: 2809 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.