Германия терма жамоаси яримҳимоячиси Месут Ўзил Евро-2016 чорак финалида Италия терма жамоасига қарши учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Германия анчадан буён расмий ўйинларда Италияни мағлуб эта олмаётгани бизни ташвишга солмайди. Биз ўзимизни қанчалик кучли ва бирдамлигимизни биламиз. Италиядан қўрқмаслик керак ва буни хаёлдан чиқариб ташлаш керак. Ўртоқлик учрашувида Италияни қандай ютишни кўрсатдик. Эртага буни бутун Европанинг ёдига соламиз", - дейди Ўзил.