«Арсенал» клуби ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ўзини Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду билан таққослади.
«Роналду — мен каби амбицияга бой футболчи. Майдонда ҳамма нарсани аъло даражада бажаришга ҳаракат қиламан. Ўзим қилаётган барча ишларда омадли бўлишни истайман. Криштиану билан бир жамоада маълум вақт ўйнадим. У ҳамиша ғолиб чиқишни истайди, жумладан, машғулотда ҳам. У ҳамиша катта мақсадлар сари интилади. Бундай футболчилар ҳозир кам.
Шахсан ўзим Роналду каби гол уришга унчалик ташна эмасман. Бу нормал ҳолат. У — ҳужумчи, менга гол уриш ва голли узатмалар бериш бирдек ёқимли. Ҳар иккаласи ғалаба қозонишга ёрдам беради», — дейди Ўзил.
Месут Ўзил «Арсенал»да 2013 йилдан бери фаолият олиб бормоқда. У лондонликлар сафида 83та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урган.