«Лилль» ҳимоячиси Жибриль Сидибе фаолиятини «Монако»да давом эттиради.
23 ёшли футболчи янги жамоаси билан беш йиллик шартнома имзолади.
Якунига етган мавсумда Сидибе Франция чемпионатининг 37 учрашувида майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та самарали тўп узатишни амалга оширган эди.