"Милана", "Челси" клублари ва Франция термасининг собиқ футбочиси Марсель Десайи "Ювентус" яримҳимоячиси Поль Погбанинг "МЮ"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
"Погбага "Ювентус"дан бошқа ким кўпроқ тўлар эди? Унда яхши шартнома бор, у мусобақаларда бирин-кетин ғалаба қозонмоқда ва босимни ҳис қилгани йўқ. Пуллар? Пул бор, Погба "Юве" билан амалдаги шартномаси туфайли маълум маблағга эга. Унинг воқеалар ривожини тезлаштиришига ҳожат йўқ, Погбада вақт бор. Ишонаманки, у яна бир йил қолади", - дейди Десайи.